Тадбирлар
“Тарғибот поезди” юридик техникумида

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Тошкент давлат юридик университети билан биргаликда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остида “Тарғибот поезди” лойиҳаси ўтказилмоқда. Лойиҳа волонтёрлари Самарқанд вилояти юридик техникумига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан тарғибот ишларини олиб боришди.
Унда Конституцияни янгилаш зарурати ва халқ конституциясининг асосий мазмун-моҳияти, “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” ғоясининг аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Тарғибот қизғин савол-жавоблар билан ҳам эсда қоларли бўлди. Юридик техникуми ўқувчилари лойиҳа иштирокчиларига бир қатор қизиқарли саволлар билан юзланишди. Тарғибот сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга сертификат ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Мерос талашган ака укалар... образга кирган ўқувчилар... Юридик техникумда "Намунавий суд протсесси" ташкил этилди.

Юридик техникуми суд залида 205-гуруҳ ўқувчилари томонидан М.Худайбердиева бошчилигида, жамиятимизда учраб турадиган муаммолардан бири "Мерос масаласи" бўйича назарий олган билимларини "Намунавий суд протсесси" орқали йиғилганлар этиборига ҳавола этишди.
Етиборли жиҳати иштирокчилар протсес якунида, ўқитувчиларнинг юксак эътирофига сазовор бўлишди. Ўқитувчилар иштирокчиларни ўзларига берилган ролни табиий, ишонарли энг муҳими маромига етказиб ижро этишганига алоҳида урғу бериб ўтишди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
"Ҳаётий қадриятларни шакллантиришнинг психологик омиллари" мавзусида тренинг машғулоти бўлиб ўтди...

Самарқанд вилояти юридик техникуми психолиги Н.Исмоилова "Маҳсус психология" тўгараги доирасида ўқувчилар билан тренинг ўтказди.
Тренингдан асосий мақсад: Инсон ҳаётида этакчилик қилувчи қадриятларни ва одамлар орасида содир бўладиган тушунмовчиликларни келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва уларни олдини олишга ҳаракат қилиш...
Тренинг давомида "Гулчамбар" машқи, "Ўргимчак тўри" "Бахт сари олға" каби ҳаракатли ўйинлар ташкил этилди.
Тренинг сўнгида "Ижобий тилаклар гулчамбари" машқи ўтказилди. Ўқувчилар ўрниларидан турган ҳолда ёнида турган шеригини элкасига қўлини қўйиб ижобий тилакларни билдирдилар.
Маълумот учун "Махсус психалогия" тўгараги ҳафтанинг ҳар чоршанба куни соат 14:00 да бошланади.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Юридик техникуми ўқувчилари учун семинар тренинг ўтказилди.

Тошкент давлат юридик университети “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” кафедраси профессори Хусанбаев Олим Отамуродович ҳамда “Маъмурий ва молия ҳуқуқи” кафедраси ўқитувчиси Нормуродов Актам Турабоевичлар Самарқанд вилояти юридик техникумига ташриф буюриб, методик ва илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган семинар-тренинглар ўтказишди.
Профессор Олим Отамуродович 103-гуруҳга "Давлат ҳуқуқ назариясидан", Актам Турабоевич эса 203-гуруҳ гуруҳ билан "Маъмурий ҳуқуқ" фанларидан семинар тренинг ташкил этишди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
"Ўқувчи қизларни касбга йўналтириш" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Бугун юридик техникуми кичик мажлислар залида "Бизнесни ривожлантириш" банки бош мутахассиси Мўминов Улуғбек Абдухолиқович ва юридик техникумда таҳсил олаётган ўқувчи қизлар ўртасида юқоридаги мавзу асосидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
✔Унда Улуғбек Абдухолиқович сўнгги вақтларда хотин-қизларни тадбиркорлик билан шуғулланиши учун яратилган имконият ва имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
✔Савол-жавоб тарзида кечган учбу давра суҳбатида ўқувчи қизлар айни мавзуда ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram