Тадбирлар


Гданск университети профессорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

22-09-2023

Самарқанд вилояти юридик  техникуми ўқувчиларига Гданск университетида таълим олиш имкониятлари ва афзалликлари ҳақида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини Гданск университети проректори, профессор Анна Юрковска-Зеидлер, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Магдалена Савич, Гданск университетининг ҳуқуқ ва бошқарув факултети бўйича халқаро ҳамкорлик бўлими мутахассиси, профессор Эдвардас Юхневичус олиб борди.

Учрашувда Гданск университетида академик мобиллик дастури доирасида таълим олиш тартиби, ушбу университетда ўтиладиган курслар  ва унга  масъул бўлган профессор-ўқитувчилар ҳақида батафсил маʼлумот берилди.

Ушбу тадбир ўқувчиларда  катта тассурот ва қиззиқиш уйғотди, ўқувчилар Гданск университети ҳақида ўзларини қиззиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида спортнинг шахмат-шашка бўйича "5 ташаббус олимпиадаси" доирасида мусобақаларга старт берилди.

20-09-2023

♟Мусобақаларда юридик техникумининг барча гуруҳларидан 50 дан ортиқ иштирокчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказишмоқда.

Мусобақа якунларига кўра ҳар бир спорт туридан 1 нафарда ўғил ва қизлар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 

Мажбурий ижро бюросида юридик техникум ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

14-09-2023

Тадбирда Самарқанд вилояти мажбурий ижро бюро бошлиғи  Суръат Жабборов иштирок этиб, ўқувчиларни тизимда олиб борилаётган ишлар билан батафсил таништирди.

Жумладан, ўқувчиларга МИБ портал тизими, бюронинг мажлислар зали, давлат ижрочилари иш жойлари, девонхона, бюро раҳбарлари хонаси ҳамда фуқаролар қабул хоналари таништирилди.

Тадбир сўнгида бюро ходимлари ҳамда ўқувчилар иштирокида очиқ суҳбат ўтказилиб, бўлажак ҳуқуқшуносларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 

“Адлия вазирлиги стипендияси”га муносиб кўрилган ўқувчилар тақдирланди.

13-09-2023

       Вазирлик стипендиясига муносиб кўрилганларга Самарқанд вилояти юридик техникуми директори Ширинов Ойбек Хамидович томонидан  тегишли гувоҳномалар тақдим этилди.

  1. Улмасова Севинч - юридик хизмат – 95,3 балл.
  2. Собиров Улуғбек - давлат-ҳуқуқий фаолият – 94 балл.
  3. Абдувахобова Райхона - давлат-ҳуқуқий фаолият – 93,1 балл.
  4. Назаров Зафар - суд-ҳуқуқий фаолият – 92,2 балл.
  5. Амрқулова Гулсабо - давлат-ҳуқуқий фаолият – 91,3 балл.

Эслаиб ўтамиз вазирлик стипендияси сохиблари юридик техникумнинг академик кўрсаткичлари энг юқори бўлган ўқувчилар орасидан танлаб олинди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Техникум тарғиботи!!!

10-08-2023

         Самарқанд вилояти юридик техникуми тарғиботида, техникум ходимлари фаол иштирок этишмоқда.

"Ахборот ресурс маркази" раҳбари Гулмира Исоқова, Шамсиддинов Улуғбек, Жўраева Наргиза, Исмоилова Нафиса, Маманазарова Гулбаҳор, Худойбердиева Маҳлиё ва Сафарова Умидаларнинг тарғибот жароёнидан лавҳалар.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг