Савол-жавоблар
Тез-тез бериладиган саволлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИ
ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
Самарқанд вилояти юридик техникумларида қандай янгиликлар бўлди ?
2020/2021 ўқув йилидан юридик техникум:
-Халқаро таснифлагичнинг 5-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида олий таълим тизими билан интеграциялашган,
-ўрта махсус профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган;
-Тошкент давлат юридик университети ҳузурида фаолият юритадиган таълим муассасаси сифатида фаолият кўрсатишни бошлади.
Бугунги кунда юридик техникумда кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 5-даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йил муддатда кундузги ва сиртқи таълим шаклларда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилмоқда.
Юридик техникумлар битирувчиларида қандай имкониятлар берилади?
Юридик техникумда таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида
2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга;
Бунда техникумнинг Махсус комиссияси йўлланма бериш масаласини кўриб чиқаётганда қуйидаги минимал талабларни ҳисобга олади (ВМ 2021 йил 21 ноябрдаги 705-сон қарори):
а) юридик техникум битирувчисининг ҳар бир фан бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак;
б) битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга эканлиги:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
в) юридик техникум битирувчисининг юридик техникум ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда иштирок этиши ва бошқалар);
г) юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб қоидалар, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги.
Мазкур бандда кўрсатилган асосий минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда, битирувчининг юридик техникумдаги бутун ўқиш даври ҳисобга олинади.
Юридик техникумлар таълим ислоҳотларида яна қандай ўзгаришлар амалга оширилди:
ТДЮУ магистратурасига базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш шаклларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали қабул қилиниш имкониятига эга бўлди;
базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви марказий органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки ўқитиш шаклларида давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, кириш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида ва қабул параметрларидан ташқари қабул қилиниш имкониятига эга бўлди;
«юриспруденция» йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилиниш имкониятига эга бўлди;
Последнее редактирование: 26/04/2022 14:42; Просмотров: 4156
Чоп этилган вақт: 29/01/2025 10:56