Тадбирлар


Самарқанд вилояти юридик техникумида якуний давлат аттестатсияси давом этмоқда!

05-07-2023

         Хабарингиз бор, техникумнинг битирувчи курс ўқувчилари учун жиддий синов даври бошланган. Улар ўтган 2 йил давомида ўз мутахассисликлари бўйича тажрибали устозлардан олган билимларини эндиликда амалиётда қўллашмоқда.

         Бугун улар якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига мувофиқ "Жиноят ҳуқуқи" фанидан  якуний давлат имтиҳонини топширишмоқдалар.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида Уч авлод учрашуви ташкил этилди

23-06-2023

         Самарқанд вилояти юридик техникумида юридик соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган, мамлакатимизнинг биринчи юрист аёли, академик Хадича Сулаймонова таваллудининг 110 йиллигига бағишланиб  "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди

         Тадбир "Хадича сулаймонова каби юрист бўламан" шиори остида ўтказилиб, унда техникум ўқувчилари, ўқитувчи-ходимлари, ҳудуддаги меҳнат фахрийлари иштирок этди.

         Учрашувда Хадича Сулаймонованинг ҳаёти, фаолияти ҳамда юридик соҳага қўшган улкан ҳиссалари бирма-бир санаб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида меҳнат фахрийларининг олима аёлнинг ибратли сўзлари ҳамда амалга оширган ишлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

 

ТДЮ да "Ўзбекистон Street Law Акаддмияси" бўлиб ўтда

05-06-2023

         Ушбу академияда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юридик техникумлар, ТДЮнинг лойиҳа кординаторлари ҳамда фаол волонтёрлари иштирок этида.

          Академияда Самарқанд вилоят юридик техникумининг лойиҳа кординатори Ж.Отақулов, волонтёр-ўқитувчи Н. Исмоилова, волонтёр-ўқувчи С. Улмасовалар иштирок этида.

          Лойиҳадан кўзланган мақсад Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги Street Law лойиҳаси фаол аъзоларини бир жойга жамлаб уларнинг тажрибаларини ошириш, уларга чет эл тажрибасини ўргатиш ҳамда уларнинг лойиҳага бўлган қизиқишларини оширишдан иборат.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида "Минтақавий мулоқот" халқаро NNT томонидан ташкил этилган семинар-тренинг машғулотлари бўлиб ўтди.

29-05-2023

          Мазкур  семинар-тренингни  Truman Boden universiteti профессори, "Street law" бўйича маслаҳатчи, ҳуқуқшунос  Andrew Perkins олиб борди.

         Машғулот давомида юридик техникумда фаолият олиб бораётган педагог ходимларга дарс ўтиш маҳорати ва баҳолаш мезонларини турли ҳил усуллар орқали ўргатиб боришга эътибор қаратилди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм 

 

Адвокатлар бошқармасидаги "Очиқ эшиклар куни" тадбири тафсилотлари ҳақида.

26-05-2023

         Адвокатлар палатаси Самарқанд ҳудудий бошқармасида "Очиқ эшиклар" куни тадбири ташкил этилди. Унда Самарқанд вилояти юридик техникуми  ўқувчилари ҳамда ўқитувчи-ходимлари Ж.Отақулов, Ж.Файзиев, М.Равшанов, Р.Шодиев, Г.Маманазарова, Н.Исмойилова, М.Худойбердиевалар ҳам  иштирок этди.

         Тадбирда  "Йил адвокати-2022" Республика танлови ғолиби Зафар Тухташов иштирок этиб ўқувчиларга  адвокатура соҳасидаги  тажрибалари билан ўртоқлашди.

         Шуниҳдек, техникум ўқувчилари бошқарма фаолияти ҳамда ютуқлари билан кенг танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил ва атрофлича жавоб олишди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг