Тадбирлар
Самарқанд вилояти юридик техникуми " Street law" жамоаси ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришди.

Жорий йилнинг 2-ноябр куни юридик техникумнинг 5 нафар фаол "Street law" жамоаси аъзолари "Вояга етмаганлар жиноятчилиги" мавзусида тарғибот тадбирларини амалга оширди.
Ҳуқуқий тарғибот-ташвиқот ишлари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 40-ИДУМ да олиб борилди. Унда тарғиботчилар Street law лойиҳаси ва мавзу юзасидан ўқувчиларга тушунчалар беришди. Шу билан бирга уларни ҳуқуқий билимларини синовдан ўтказишди, тарғибот сўнгида фаол ўқувчилар тақдирланишди.
Тарғибот иштирокчилари:
- Азамов Жавоҳир 101-гуруҳ;
- Каримов Муҳаммад 103-гуруҳ;
- Абдувахобова Райҳона 201-гуруҳ;
- Собиров Улуг'бек 202-гуруҳ;
- Улмасова Севинч 203-гуруҳ.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Келажак сари қадам !

Тошкент давлат юридик университет Оммавий ҳуқуқ факултети 2-босқич талабаси, Самарқанд вилояти юридик техникуми 2023-йилги битирувчиси Ойдинова Ситора юридик техникум ўқувчилари билан давра-суҳбатида иштирок этди.
Давра суҳбатида юридик техникум ўқувчиларига давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар ҳамда имтёзлар ҳақида фикр юритилиб, эришган ютуқлари бўйича ўқувчилар билан тажриба алмашди.
Давра суҳбати давомида…
Суҳбат асосида ўқишни давом эттириш;
Ғофур Ғулом стипендияси ва кўкрак нишони ҳақида маълумотлар;
Университетнинг барча стипендиялари ҳақида маълумотлар;
Ўқувчилар билан қизиқарли савол-жавоблар.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Прокурорлар билан "Маҳорат дарси" ташкил этилди.

Самарқанд вилояти юридик техникуми кичик мажлислар залида Самарқанд шаҳар прокурори ёрдамчилари Хондамир Гулмуродов, ва Шохрух Абдубоқиевлар юридик техникуми ўқувчилари учун "Маҳорат дарси" ташкил этишди.
Маҳорат дарси аввалида "Жавобгарлик ва жазодан озод қилиш тушунчаси, турлари” ҳақида қисқача маълумот берилди. Шундан сўнг соҳа вакиллари Хондамир Гулмуродов ва Шохрух Абдубоқиевлар ўқувчилар томонидан берилган саволларга Жиноят кодекси ва Жиноят Протсессул кодексида белгиланган нормаларни амалиёт билан боғлаган ҳолда жавоб беришди.
Маҳорат дарси савол-жавоблар асосида, қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
"Наъмунавий суд протсеси" ташкил этишди.

Очиқ дарс
