Тадбирлар


“ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН-2023”

25-10-2023

       “ИНФОЛИБ ЎЗБЕКИСТОН-2023” XII Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида А.С.Пушкин номидаги Самарқанд  ахборот-кутубхона марказига  Самарқанд вилояти юридик техникуми  ўқувчилари ташриф буюрди ҳамда у ерда мавжуд шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга мутахасислар батафсил жавоб қайтаришди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram  

 

"Тил - миллат кўзгуси" шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

20-10-2023

         Самарқанд вилояти юридик техникумида 21-октябр куни "Ўзбек тили байрами" муносабати билан "Тил - миллат кўзгуси" шиори остида байрам тадбири  ташкил этилди.

Унда ўқувчи ва ўқитувчилар бундан ташқари бир қанча меҳмонлар ҳам иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан тайёрланган куй қўшиқлар, саҳна кўринишлари йиғилганлар этиборига ҳавола этилди.

Тадбир якунида, барча иштирокчилар фаол иштироки учун сертификат билан тақдирланишди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 

“АДЛИЯ АЁЛИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.

09-10-2023

      Самарқанд вилоят Юридик техникумида "Адлия аёли" республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда 7 нафар соҳа ходималари иштирок этиб, белгиланган учта шарт асосида ғолиблик учун ўзаро беллашишди. Нафосат маликалари дастлаб ҳуқуқий саводхонлиги, қонунчиликни қай даражада билишларини тест синови шартида имтиҳондан ўтказишди. Улар 30 та тест саволига 30 дақиқада жавоб беришлари талаб этилди. Кейинги шартда улар қонунчиликка оид долзарб таклифларини ҳимоя қилишди. Охирги шартда хотин-қизларимиз спорт мусобақалари орқали куч синашдилар.  Танловнинг якуний натижаларига кўра, вилоят юридик техникуми ходими Фотима Бердиқулова 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, 2-ўрин Самарқанд шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори Сарвиноз Ҳайдаровага,  3-ўрин эса Пайариқ туман 1-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспекторига насиб этди. Шунингдек, иштирокчиларга бошқарманинг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм 

 

ХОН АТЛАС !

27-09-2023

Самарқанд вилояти юридик техникумида таҳсил олаётган ўқувчи-қизлар иштирокида “Хон атлас” фестивали доирасида флешмоб ўтказилди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида спортнинг шахмат-шашка бўйича ўтказилган "5 ташаббус олимпиадаси" техникум босқичи ғолиблари тақдирланишди.

25-09-2023

Шахмат бўйича (йигитлар)

  1. Норбоев Умид 103-гуруҳ
  2. Қурбонов Алишер 204-гуруҳ
  3. Алишеров Ҳасан 105-гуруҳ

Шашка (йигитлар)

  1. Муҳаммадиев Улуғбек 101-гуруҳ
  2. Мирзаев Баҳодир 203-гуруҳ
  3. Нормуродов Баҳром 203-гуруҳ

Шашка (Қизлар)

  1. Туйвалова Маҳлиё 203-гуруҳ
  2. Абдукаримова Рухшона 104-гуруҳ
  3. Сафаровас Шаҳризода Сафаровна 103-гуруҳ

Мусобақа якунларига кўра ҳар бир спорт туридан 1 нафарда ўғил ва қизлар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг