Умумий маълумотлар
Самарқанд вилоят юридик техникуим ҳақида умумий маълумотлар
Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг 1998 йил 13 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 204-сонли қарори 1-банди, 2003 йил 29 октябрдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб- ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги № 473-сонли қарори ва Самарқанд вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасининг 2008 йил 13 майдаги № 68-сонли буйруғи асосида Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи ташкил топган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 1 тадан касб-ҳунар коллежлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларига айлантирилди, шу жумладан Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Самарқанд вилояти юридик коллежига қайта ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5812-сон фармони билан Самарқанд вилояти юридик техникуми сифатида ташкил этилди.
Мазкур техникум Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ва 2020 йил 29 апрелдаги ПФ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”, 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорлари асосида фаолият юритади.
Юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса — ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилиши белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик техникумлари директорлари ҳисобланади.
Техникум 900 ўринга эга бўлиб, барча-шарт шароитларга эга 200 ўринли “Ўқувчилар яшаш уйи”га ҳам эга.
Техникумда жами 51 нафар ўқитувчи-педагог ҳамда ишчи ходимлар меҳнат қилиб келмоқда. (10 нафари маъмурият,
15 нафари ўқитувчи, 9 нафари техник ходим ва 17 нафари хизмат кўрсатувчи ходимлар)
Техникумда бугунги кунда 4 нафар юридик фанлари номзоди, доценти ҳамда 11 нафар олий маълумотли ўқитувчилар ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келмоқда.
Техникум ахборот-ресурс марказида жами 22567 та китоб мавжуд бўлиб, шундан, 11 393 таси махсус дарслик ва ўқув адабиётлари, 4833 таси умумтаълим фанлар бўйича дарслик ва адабиётлар, 1954 таси бадиий адабиётлар,
2444 таси бошқа турдаги, адабиётларни ташкил этади.
/uploads/ТЕХНИКУМНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА ТАЪМИНОТИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ.ppt
Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва коррупсияга қарши ички идоравий ҳужжатлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Последнее редактирование: 08/01/2025 19:01; Просмотров: 3669
Чоп этилган вақт: 29/01/2025 10:58