Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

Рейтинг

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модуль тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларининг ўқув жараёнини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда юридик техникумларнинг рейтингини юритиш механизмини жорий этиш орқали уларда таълим сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари (кейинги ўринларда — юридик техникумлар) рейтингини аниқлаш бўйича маълумотлар базасини ташкил қилиш, рейтинг индикаторлари учун балларни ҳисоблаш ҳамда рейтинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

адлия органлари томонидан юридик техникумлар битирувчиларига йўлланма бериш бўйича махсус комиссия фаолиятини ташкил қилиш, олий таълим ташкилотига ҳужжатларни топшириш, ўқишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ҳамда қабулни расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини «юриспруденция» мутахассислиги бўйича юридик кадрларни тайёрлашни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Белгилансинки, юридик техникумларнинг, шу жумладан, қуйидаги йўналишлардаги фаолиятини қамраб олувчи рейтинги натижалари ҳар янги ўқув йилига қабул бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда уларнинг расмий веб-сайтлари орқали эълон қилинади:

ўқув ва илмий-методик фаолият, шу жумладан, таълим сифати;

рейтинг аниқланган йилда нуфузли халқаро ва республика фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва бошқа танловларда ғолиб бўлган (совринли ўринларни қўлга киритган) юридик техникум ўқувчилари улуши;

хорижий педагоглар, шунингдек, илмий даражали ҳамда чет тили ва фанларни билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган асосий штатдаги педагоглар ва ўқувчилар улуши;

иш билан таъминланган битирувчилари ва олий таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилари улуши.

  1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейга (кейинги ўринларда — академик лицей) ўқишга қабул қилиш ҳар йили 1 августга қадар Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади, бунда тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу мақсадлар учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

академик лицейга дарс машғулотларини, хусусан, онлайн режимда ўтказиш учун хорижий мутахассислар жалб қилинади ҳамда уларга иш ҳақи миқдори ТДЮУ томонидан мустақил белгиланади;

академик лицейда ва юридик техникумларда педагог ходимлар таркибида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган лавозимлар билан биргаликда кафедра мудири, профессор, доцент лавозимлари ҳам жорий этилади ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари академик лицейда ТДЮУ томонидан, юридик техникумларда эса Адлия вазирлиги томонидан белгиланади;

ТДЮУ томонидан ташкил этиладиган ёки муассис сифатида иштирок этиладиган тижорат ва нотижорат ташкилотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш ҳамда уларнинг устав жамғармаси ва мулкини шакллантириш учун ТДЮУ Кенгаши томонидан белгиланган миқдорда бюджетдан ташқари (шу жумладан, тўлов-контракт ва табақалаштирилган контракт) маблағларни сарфлашга рухсат берилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

ТДЮУ бакалавриат таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабулни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга ошириш. Бунда, тест синовлари Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади;

республикадаги олий таълим ташкилотларининг буюртмаларига кўра ТДЮУ магистратурасида базавий олий юридик маълумотга эга бўлган кадрларни мақсадли тайёрлаш учун кириш синовларисиз магистратурага қабул параметрларидан ташқари тўлов-контракт асосида қабул қилиш, шунингдек, ушбу ташкилотларга уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан контракт тўловларини амалга ошириш ҳуқуқини бериш. Бунда, ушбу кадрларга ўқишини тамомлаганидан сўнг буюртма берган олий таълим ташкилотларида шартнома асосида уч йил давомида тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

академик лицей ва юридик техникумларда мазкур қарор билан жорий этилаётган лавозимларнинг разрядлари (базавий тариф ставкалари, маошлари) ҳамда коэффициентлари миқдорлари белгиланишини таъминласин;

Давлат тест маркази билан биргаликда академик лицейга қабул қилиш учун тест синовларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021 йил 22 ноябрь,

705-сон

 

 

Батафсил...


Последнее редактирование: 19/04/2022 16:36;   Просмотров: 1043
 
Материал манзили: http://samsl.uz/documents/reyting
Чоп этилган вақт: 29/01/2025 10:58
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг