Тадбирлар


"Давлат тилидан иш юритиш" фани доирасида очиқ дарс ташкил этилди.

23-11-2023

      Китоб — инсоннинг энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Китоб фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз уни нондай азиз, мўтабар ва муқаддас деб ҳисоблаган. Шунинг учун китобга бўлган муҳаббат, уни қадрлаш, ўқишга иштиёқ халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Инсоннинг маданияти унинг китобида акс этади.

Шу муносабат билан юридик техникумида ажойиб ёзувчиларимиздан бир  Ўлмас Умарбековнинг "Ёз ёмғири" асарида жиноятларни  таъқиб қилиш ва жазолаш усуллари мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.

Очиқ дарс доирасида ўқувчилар икки жамоага бўлинган ҳолда китобхонлик маҳоратини ишга солишди. Соғлом рақобат остида ташкил этилган бу беллашув пировордида "Ёз ёмғири" асари маъно мазмунини чуқур англаш ва асардан ўзлари учун ижобий ҳулосалар  чиқариш ва китобга бўлган қизиқишни ошириш эди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Байроғим фахрим!

17-11-2023

         Самарқанд вилояти юридик техникумида бугун Ўзбекистон Республикасининг байроғи қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

         Тадбир давомида иштирокчилар байроғимиз мадҳ этилган шеърлардан ижро этишди,  қизиқарли виктариналар ташкил этилди, бундан ташқари байроғимиз ҳақида қизиқарли маълумотлар ҳам йиғилганлар этиборига ҳавола этилди. Бир-биридан ажойиб тароналар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади.

         Тадбирда "ҚОПЛОН" ҳарбий спорт мактаби курсантлари ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этишди.  Ёш аскарларнинг намунавий кўринишлари йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram   

 

Самарқанд вилояти адлия бошқармасида давра суҳбати ташкил этилди.

15-11-2023

         Ўзбекистон Республикаси Конститусияси қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳамда сайлов тўғрисидаги Конституциявий қонун мазмун-моҳиятига бағишланган давра-суҳбатида  юридик техникум ўқувчилари ҳам иштирок этишди.

         Унда Марказий Сайлов комиссияси котиби Худоёр Тешаев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Мажбурий ижро бюросида юридик техникум ўқувчилари учун “Маҳорат дарси” ташкил этилди.

14-11-2023

        Маҳорат дарси доирасида, юридик техникуми 205-гуруҳ ўқувчилари тизимда олиб борилаётган ишлар ва янгиликлар билан  билан батафсил таништирди. Бундан ташқари ўқувчиларга бюро ходимлари ўз иш хоналаридан туриб иш жараёнларида ўзларини синаб кўриш имкониятини ҳам яратиб беришди.

         Шу билан бирга ўқувчилар ва Мажбурий ижро бюроси Самарқанд  вилояти бошқармаси катта инспектори 2 даражали юрист Шербоев Жалолиддин Рахмонбердиевич билан ҳам учрашув ташкил этилди, унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram   

 

"ИДРОК" интеллектуал ўйини юридик техникум якуний босқичи бўлиб ўтди

08-11-2023

         Самарқанд вилояти юридик техникумида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган "ИДРОК" интеллектуал ўйинининг техникум босқичи бўлиб ўтди.

         Унда техникум ўқувчиларидан ташкил топган “Динамо”, “Интеллект”, “Адолат”,  "Лаwерт", "Кредо", “Прокурор”, “Лидерлар”, “Юристлар”, "Жустиcе", "Фемида" ҳамда "Креативе" жамоалари ўзаро куч синашди. Ғолиблик учун  қўшимча савол жавоблар муросасиз кўриниш олди ва якунда "ЛИДЕРЛАР" жамоаси ғалаба қозонди.

         "ИДРОК" интеллектуал ўйини юридик техникум босқичида ғалаба қозонган "ЛИДЕРЛАР" жамоасини табриклаймиз !

          Мазкур жамоа Республика босқичига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram   

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг