Тадбирлар


"Клиник ҳуқуқий таълим ва педагогиканинг муҳим тамойиллари" мавзусида ташкил этилган семинар-тренинглар якунига етди.

13-05-2024

        "Минтақавий мулоқот"  халқаро ННТ ташаббуси билан икки кун давом этган семинар‐тренинглар қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Экспертлар томонидан бериб борилган билимлар Юридик клиникаларнинг раҳбар ва ходимлари томонидан ролли ўйинлар асосида таҳлил қилинди ҳамда мавжуд муаммоларга ечим ва таклифлар берилди.

         Бир сўз билан айтганда, Адлия вазирлиги юридик техникумлари Юридик клиникаларида ташкил этилган ҳуқуқий маслаҳатларда ўқувчиларнинг бевосита иштирокини таъминлаш, истиқболда малакали юрист кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари республика кўрик-танлови ғолиблигини қўлга киритди !

04-05-2024

        Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-3-май кунлари Адлия вазирлиги юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида "Фуқаролик ва маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд протсесси" танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

         Танловнинг "Маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд протсесси" финал баҳсига йўлланмани қўлга киритган Самарқанд вилояти юридик техникуми жамоаси ўз иқтидорларини намоён қилишди.

         Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосаларига кўра, Самарқанд вилояти юридик техникуми "Маъмурий суд ишлари бўйича намунавий суд протсесси" танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади ва 10 000 000 сўм пул мукофотини қўлга киритди.

         Ўқувчиларимизни ушбу ютуқ билан техникум раҳбарияти, педагог-ходимлари ҳамда тенгдошлари номидан самимий муборакбод этамиз !

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида "Қомус" интеллектуал ўйининиг финал босқичи ташкил этилди.

03-05-2024

Финал босқичида саволлар рoйхати: 

  1. "Жиноят кодекси" (1- 65 моддалари)
  2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси 5-9 мавзулар) Ш. Сайдуллаев
  3. "Ўнта негр боласи" Агата Кристи

Шунингдек, мантиқий ва блитс саволлари ҳам о'йналади 

         Якунда 204-гуруҳ жамоаси ғолиб деб топилди.

1-ўрин  204-гуруҳ

2-ўрин  205-гуруҳ

3-ўрин  201-гуруҳ 

         Эслатиб ўтамиз финал босқичидаги очколарга биринчи босқичдаги тўпланган очколар ҳам қўшиб ҳисобланди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Вилоят судида “Назария ва амалиёт уйғунлиги -муваффақият омили”

30-04-2024

         Шу мақсадда жорий йилнинг 26-апрел куни вилоят судида “Жиноят ишларининг юқори инстанция томонидан кўрилиши протсессуал муддатлари ва тартиби” мавзусида  “Очиқ эшиклар”  куни ўтказилди.

         Унда  Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари ҳам иштирок этишди. Ўқувчиларни  вилоят суди судялари Отабек Набиев, Ҳулкар Келдиярова, Илҳом Қорабаев ва суд ходимлари кутиб олдилар.

         Дастлаб вилоят суди судяси О. Набиев ва Ҳ. Кедиярова ўқувчиларга вилоят суди фаолияти ҳақида умумий тушунча берди.  Шундан сўнг, ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, вилоят суди судяларининг бевосита иш фаолияти билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Заковат интеллектуал ўйинининг бу мавсуми ҳам ўз ниҳоясига етди !

25-04-2024

         Самарқанд вилояти юридик техникумида ташкил этилган ҳамда ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинган "Заковат"  интеллектуал ўйинлари бу мавсуми ўз якунига етди.

         Иккинчи мавсумда ҳам барча гуруҳлар ғолиблик учун жиддий кураш олиб боришди, якунда II босқич 202-гуруҳ жамоаси яна бир бора ЧЕМПИОНЛИКни қўлга киритишди. Биринчи босқич 103-гуруҳ жамоаси эса мавсумни иккинчи ўрин билан якунлаган бўлса, қўшимча кўрсаткичлар эвазига 204-гуруҳ учинчи ўринни қўлга киритди.

         2023-2024 ўқув йилида ҳар иккала мавсумда ғолибликни қўлга киритган 202-гуруҳ жамоаси билимдонларини  табриклаймиз!!!

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг