Тадбирлар


Самарқанд вилояти юридик техникумида "Очиқ эшиклар" тадбири бўлиб ўтди.

25-01-2024

          Самарқанд шаҳридаги 55-умумтаълим мактаби битирувчилари юридик техникумига ташриф буюриб, бу ердаги мавжуд шароит ва имкониятлар билан танишди.

         "Ёшлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари" Ж.Отақулов ёш меҳмонларни кутиб олиб, уларга техникумнинг диққатга сазовор жойлари ва техникумга ўқишга кириш тартиби ҳамда ўқув жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берди.

         Шунингдек мактаб битирувчилари бевосита техникумнинг "Спорт зали", "Суд зали" ва "АРМ" (Ахборот ресурс марказида) ҳам бўлишди

         Битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди, ушбу экскурсия мактаб битирувчиларда юқори таассурот қолдирди ҳамда уларни ҳуқуқга қизиқишини янада оширди

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 

Биз гиёҳвандликка қаршимиз !

23-01-2024

        Гиёҳвандлик, наркомания, бангилик — наркотик моддаларга ўрганиб қолиш, ружу қилиш, аниқроғи табиий ёки синтетик заҳарли моддаларни вақтинча ёки сурункасига истемол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик ҳолатидир.

         Ҳозирги кунда инсониятни ташвишга солаётган глобал муаммолардан бири гиёҳвандликдир. Давлатимизда бу жирканч иллатга қарши кескин чоралар кўрилиши ҳақида қонунларимизда белгилаб қўйилган.

✔Жорий йилнинг 23-январ куни Самарқанд вилояти юридик техникуми о'қувчилари иштирокида "Гиёҳванд моддалар ва уларнинг ёшларга таъсири" мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказилди ҳамда зарурий чоралар белгиланиб олинди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 

Мозийга саёҳат

17-01-2024

      Маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда музейларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Зеро, музейларда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса ёшлар қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантиради.

Айни шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Самарқанд вилояти юридик техникумида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўқувчилар томонидан “Мозийга саёҳат” дастури доирасида "ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ  ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ" га саёҳат  ташкил этилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 

Ҳуқуқшунос бўлиш учун нима қилиш керак, ДХМда қанақа хизматлар кўрсатилади, суд-экспертизаси нима?..

06-01-2024

         Вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳридаги Давлат хизматлари марказида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири иштирокчилари шу ва бошқа саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлди.

         Ҳуқуқшунос бўлиш учун нима қилиш керак, ДХМда қанақа хизматлар кўрсатилади, суд-экспертизаси нима?..

         Вилоят адлия бошқармаси томонидан Самарқанд шаҳридаги Давлат хизматлари марказида ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” тадбири иштирокчилари шу ва бошқа саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram

 

"Ҳаётни севинг" мавзусида акция тавсилотлари ҳақида...

22-12-2023

         Самарқанд вилоят юридик техникумида 2023 йил 21-декабр куни техникум психологи Нафиса Исмоилова ташаббуси билан "Ҳаётни севинг" мавзусида акция ўтказилди...

         Бу акцияни ўтказишдан мақсад ўқувчиларда стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш ҳамда ҳаётнинг гўзаллигини англаш, шукроналик туйғуларини камол топтириш, суитсидал ҳолатларга қарши тарбиялаш бўлиб, бунда техникумнинг ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этишди.

         Тадбирда ўқувчилар ва ўқитувчилар билан қизиқарли шартли ўйинлар ҳам ташкил этилди.

          "Ҳаётни севинг" акциясида ўқувчилар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда чиройли рақслар намойиш этилди...

         Тадбир давомида Қоплонлар мактаби ўқувчилари ўз чиқишларини намойиш этишди

Bizni kuzatib boring:  |• telegram | • facebook | • instagram  

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг