Тадбирлар


Юридик техникумида “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш”га қаратилган маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

28-03-2024

         Самарқанд вилояти юридик техникумида "Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш" қаратилган маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди, унда 18 нафар ўқувчи иштирок этди.

         Тадбир мусобақа тарзида ташкил этилиб, ўқувчилар 2 та шарт асосида баҳс олиб боришди.

1-шарт, ўқувчилар асарлар юзасидан тайёрланган саволларга  жавоб беришди

2-шарт ,машҳур адиблар асарларидан парчалар ўқилди. Ўқувчилар  ушбу асар муаллифи ҳамда номини айтиб ўтишди.

         Бундан ташқари ўқувчилар ўзлари ёқтириб ўқиган асарларини аноним тарзда бир бирларига тафсия сифатида ёзиб қолдиришди.

         Якунда эса 104-гуруҳ ўқувчиси Болтаева Ҳилола 1-ўринни қўлга киритди, иккинчи ўрин эса, 202-гуруҳ ўқувчиси Жўрақулова Паризодага насиб этган бўлса, 3-ўринга 204-гуруҳ ўқувчиси Қурбонов Алишер муносиб кўрилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

"Ислоҳотларга дахлдорман" тарғибот жамоаси Самарқанд вилояти юридик техникумига ташриф буюришди.

27-03-2024

         Самарқанд вилояти юридик техникумида  "Ислоҳотларга дахлдорман" шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда техникумда таҳсил олаётган ўқувчилар,  муассаса масъул ходимлари, ТДЮ профессор ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.

✔ Тарғибот гуруҳи аъзолари тадбир давомида тенгдошларига мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтишди ҳамда ўқувчилар томонидан берилган саволларга содда, тушунарли шаклда жавоб беришди.

✔ Бундан ташқари ойиҳа иштирокчилари тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида юридик техникум фаол ўқувчиларини "Ислоҳотларга дахлдорман" лойиҳасига жалб қилишди.

✔ Шундан сўнг, қизиқарли саволларни ўзида жамлаган викторина ҳам ташкил этилиб, унда фаол иштирок этган ўқувчилар тарғиботчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз !

20-03-2024

          Юртимизга баҳор фаслининг кириб келиши энг гўзал ва қадриятга айланиб қолган ёшариш ва янгиланиш байрами Наврўзи оламни нишонлаш билан бошланади.

         Шу муносабат билан Самарқанд вилояти юридик техникумида "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

         Тадбирда техникум педагог-ходимлари ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.

         Байрам дастурида техникум ўқувчилари миллий қадриятлар ва урф-одатларимиз акс этган чиқишлар, миллий таом ва либослар кўргазмалари, байрамона куй-қўшиқлари билан йиг'илганларга юқори кайфият улашдилар.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   

 

Юридик техникумида 11-феврал илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар халқаро кунига бағишлаб семинар ўтказилди.

07-02-2024

         Самарқанд вилояти юридик техникумида 11-феврал  "илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар халқаро" кунига бағишлаб Хотин қизлар масалалари буйича бошланғич ташкилот раиси Г.Маманазарова томонидан семинар ташкил этилди.

         Семинарда Репродуктив она ва бола иқтисослаштирилган  саломатлик маркази шифокорлари Вафоқулова Динара Рузметовна, Ҳабибова Нилуфар, Рахматова Шохисталар шунингдек.  Саттепо маҳалла хотин-қизлар фаоли Н. Ўроқова, маҳалла ёшлар етакчиси М. Қушбоқова ҳамда маҳалла нуроний онахонлари ва техникум иқтидорли ўқувчи қизлари иштирок этишди.

         Маҳалла етакчилари ва нуроний онахонлари ҳам ўз сўзларида қизларни илмли бўлиши нафақат ўзлари балки жамият учун ҳам ғоят фойдали эканлигини такидлаб ўтишди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 

Менинг ҳуқуқим мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

05-02-2024

         Ёшларнинг ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини янада юксалтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини тушунтириш мақсадида юридик техникумида "Менинг ҳуқуқим" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

         Давра суҳбатида директонинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Жамшид Зубайдуллаевич янги таҳрирда қабул қилинган конституцияда айни мавзуда  зикр этилган нормалар ҳақида маълумот ва тушунчалар бериб ўтди.

         Давра суҳбати савол-жавоб  баҳс-мунозаралар билан янада қизиқарли тус олди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг