Тадбирлар


Самарқанд вилояти юридик техникумида "Қомус" интеллектуал танлови асносида "Ҳуқуқий заковат" ўйини ташкил этилди.

02-02-2024

         Дастлабки  босиқчида ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,  Давлат ва ҳуқуқ наразариясинидан,  тузилган мантиқий саволларга, шунингдек, заковат ва блитс саволларига  жавоб бериш орқали ўз билимларини синовдан ўтказишди!

 Биринчи босқич якнларига кўра, кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

1-ўрин  205-гуруҳ

2-ўрин  101-гуруҳ

3-ўрин  204-гуруҳ

         Эслатиб ўтамиз "Қомус интелллектуал" ўйининг иккинчи финал босқичи ҳам ташкил этилади.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

"Ҳуқуқшунос-блогер" лойиҳаси доирасида тренинг ташкил этилди.

02-02-2024

        Самарқанд вилояти юридик техникумида таҳсил олаётган 2-босқич ўқувчиси Муродуллаев Музаффар "Ҳуқуқшунос-блогер" лойиҳаси доирасида техникум ўқувчиларига ҳуқуқий блог юритиш бўйича тренинг машғлотини ўтаб берди.

         Музаффар Муродуллаев ҳозирда юридик техникумида ўқиш билан бирга ҳуқуқий контентлар тайёрлаб ижтимоий тармоқлар орқали жойлаб бормоқа.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Сайёр суд тафсилотлари ҳақида.

01-02-2024

        Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари  Жиноят ишлари бўйича Самарқанд  шаҳар суди билан ҳамкорликда сайёр суд мажлисини ташкил этди.

         Ўқувчилар  суд жараёнида бевосита иштирок этиш орқали ўзларининг назарий олган билимларини янада мустаҳкамладилар.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 

Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари Самарқанд вилоятидаги "Ҳарбий қисм"га ташриф буюришди.

30-01-2024

        Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларига ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари Самарқанд вилоятидаги "Ҳарбий қисм"га  ташриф буюришди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида илмий семинар ташкил этилди.

25-01-2024

          Юридик техникумда ўқитиш сифатини ошириш, педагог ходимлар ҳамда ўқувчиларнинг юридик таълимга оид илмий салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида илмий семинар ташкил этилди.

         “Меҳнат шартномаси ва уни расмийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзусида ўтказиладиган илмий семинарда бир қатор ҳамкор ташкилот ходимлари хусусан, Адвокатлар палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Хамдамов, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи О.Эралиев, Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар Ж.Бахромов, И.Одилхўжаевлар ўз маърузалари билан иштирок этди.

          Шунингдек, семинарда техникум “Мутахассислик фанлари” кафедраси ўқитувчиси М.Худойбердиева мавзуга оид қонунчилик янгиликлари билан ўртоқлашди. 

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг