Тадбирлар
Ёшлар ва спикер учрашуви тавсилотлари ҳақида.

Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" Туризм ва маданий мерос халқаро университетида Қонунчилик палатасининг Спикери билан ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Ҳусан Тухтаев ҳамда вилоятнинг фаол ёшлари, талабалар, Ёшлар парламенти аъзолари қатори Самарқанд вилояти юридик техникуми фаол ўқувчилари ҳам иштирок этди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Адлия вазирлиги юридик техникумлари ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган "Идрок" интеллектуал ўйинларининг республика бошқичига старт берилди.

Самарқанд вилояти юридик техникумида иншолар танлови ўтказилди.

Юридик техникумда Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан "Менинг конституциям" мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Танлов иштирокчилари қуйидаги ўринларни эгаллади:
1-босқич ўқувчилари ўртасида
1-ўрин Абдуҳамидова Дилноза 102-гуруҳ
2-ўрин Жумаев Фирдавс 103-гуруҳ
3-ўрин Юсупова Хуршидабону 104-гуруҳ
2-босқич ўқувчилари ўртасида
1-ўрин Собиров Улуғбек 202-гуруҳ
2-ўрин Назаров Зафар 205-гуруҳ
3-ўрин Шомуродов Сардор 205-гуруҳ
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Юридик техникумида плакатлар танлови бўлиб ўтди.

Бугун юридик техникумида “Конституция — халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси! мавзуси доирасида плакатлар танлови бўлиб ўтди. Унда барча гуруҳ вакиллари фаол иштирок этишди. Плакатда акс эттирилган сурат ҳамда унга берилган таърифларга қўйилган баҳолар натижасига кўра,
1-ўринни 202-гуруҳ
2-ўринни 203-гуруҳ
3-ўринни 201-гуруҳ қўлга киритди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram
Янги таҳрирдаги Конституция - 10 та ўзгариш !

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Самарқанд филиалида Самарқанд вилояти юридик техникуми "Махсус фан" ўқитувчиси Эргашев Йўлдош ҳамда техникумнинг фаол ўқувчилари томонидан мазкур мавзуда тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Конституция куни арафасида Конституцияга киритилган ўзгартиришлар, унинг давлат-сиёсий ҳаётидаги аҳамияти, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамият ва юрт тараққиётидаги ўрни ва роли, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилди.
Bizni kuzatib boring: |• telegram | • facebook | • instagram