Тадбирлар


Самарқанд вилояти адлия бошқармасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

06-03-2021

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-юридик техникум директори Нуриев Салоҳиддин Самадович ҳамда Адвокатлар палатаси бошқармаси бошлиғи Қодиров Тохир Қодирович сўзга чиқиб, соҳада фаолият кўрсатаётган барча хотин-қизларни байрам билан табриклади.

 Байрам тадбирида Самарқанд шаҳар "Хусенов К.М" адвокатлар ҳайъати адвокати Мухторова Озода Ахмеджановна, Самарқанд вилоят юридик техникум бўлим бошлиғи Маманазарова Гулбаҳор Юсуповна сўзга чиқиб, аёллар берилаётган эътибор ва эътироф учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Шундан сўнг тизимда фаолият кўрсатаётган бир қатор жонкуяр, фидойи ходимлар вилоят адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совҳалари топширилди.

 

"ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ" ТАВСИЛОТЛАРИ ҲАҚИДА

03-03-2021

        2021 йил 3 март куни Самарқанд вилояти адлия бошқармасида вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси, адвокатлар палатаси ходимлари ҳамда Самарқанд вилояти юридик техникум ўқувчилари иштирокида "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.

Учрашувни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-юридик техникум директори С.Нуриев олиб борди.  Тадбирда вилоят прокурори ўринбосари С.Мустафақулов, вилоят адвокатлар палатаси бошқармаси бошлиғи Т.Қодиров ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари (Бандлик бошқармаси, Марказй банк, Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси ва бошқа) иштирок этди.

 Учрашувда ўқувчиларга прокуратура ва адвокатура соҳасидаги ислоҳотлар, янгиликлар ҳамда ёшлар муаммоларини ечимлари билан боғлиқ фаолиятлари таништирилди. Шунингдек, тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларига атрофлича жавоблар олишди.

Жумладан, ўқувчилар томонидан адвокатлар палатаси ходимлари томонидан техникумда "Ёш адвокатлар" тўгарагини ташкил этиш, Бош прокуратура газетаси бўлмиш "Ҳуқуқ" газетасига бепул обунани ташкил этиш, ўқувчиларга таълим кредитларини ажратиш, амалиётларни ташкил этиш ҳамда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратиш масалаларидаги мурожаатлари батафсил кўриб чиқилди ҳамда ижроси назоратга олинди.

Учрашув якунида тадбирда фаол иштирок этган 10 нафар ўқувчиларга китоблар жамланмалари эсталик совға сифатида топширилди ҳамда келгусида бундай учрашувларни доимий ўтказиб борилиши белгиланди.    

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида "Зулфияхоним издошларимиз !" шиори остида "Ораста қизлар" кўрик-танлови ўтказилди !

01-03-2021

Тадбир атоқли ўзбек шоираси Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллигига бағишланиб ўтказилди. Унда техникумнинг иқтидорли ўқувчи-қизлари 4 шарт асосида ўз маҳоратларини кўрсатди.

 Кўрик-танловда ҳудуддаги "Сартепо", "Янгиқўрғон" ҳамда "Заргартепа" МФЙлари раисларининг хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари ҳам иштирок этиб, ўқувчилар чиқишларини баҳолаб борди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра:

1-ўрин: 101-гуруҳ ўқувчиси - Райимова Лайло;

2-ўрин: 104-гуруҳ ўқувчиси - Раббонова Наргиза;

3-ўрин: 103-гуруҳ ўқувчиси - Исматова Фарзонахон;

3-ўрин: 106-гуруҳ ўқувчиси - Адилова Нилуфар;

 

Шунингдек, тадбирда фаоллиги, зукколиги ҳамда иқтидори билан ажралиб турган 102-гуруҳ ўқувчиси - Абдусаломова Гули ҳамда 105-гуруҳ ўқувчиси - Мардонова Дилдораларга ҳам ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.

Тадбир ташкилотчилари: Г.Маманазарова, Н.Исмаилова, Г.Исоқова ҳамда Ф.Содиқов, Ф.Аллаёров.

 

1 март - Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун.

01-03-2021

муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача “Саодат” журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар - салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди.

Йирик ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ҳассос шеърияти билан миллионлаб  қалбларни мафтун этган шоира 1996 йилнинг 1 августида вафот этди.

Шеьрият маликасининг  ҳаёт йўли барча замонлар авлоди  учун ҳам чинакам садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолаверади.

 

"Енг иқтидорли ўқувчи" Республика кўрик танлови Самарқанд вилояти якуний босқичи !

24-02-2021

.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг