Тадбирлар
"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Самарқад вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда янги 2021-2022 ўқув йили бошланиши муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда техникум раҳбарияти, ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда кундузги ва кечки таълимининг 2-курс ўқувчилари иштирок этишди.
Шунингдек, Мустақиллик дарсларида ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлилик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференсиясидаги ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувидаги нутқини ўрганиш ўйича видеоролик намойиш этилиб, мутахассислар томонидан маъруза қилинди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги барчамизга муборак бўлсин !

2021-йил 30-август куни Самарқанд вилояти адлия бошқармасида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғоясини ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд вилояти юридик техникумининг ҳам бир гуруҳ ўқитувчи-ходимлари иштирок этиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги “Есталик нишони” билан:
1.Сиддиқов Мансур Бекмурзаевич – директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари;
2.Махмудов Умид Бахронович – ўқув-методик бўлими бошлиғи.
Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғининг “Фахрий ёрлиғи” билан:
- Отақулов Жамшид Зубайдуллаевич – директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари;
- Жўраева Наргиза Иззат қизи – девонхона мудири;
- Кучимов Иномжон Неъматович – Ўқувчилар турар жойи мудири.
Тест синовлари бошланди

Самарқанд вилояти юридик техникумига 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари бошланди.
Еслатиб ўтамиз Тест синовлари Самарқанд шаҳридаги 2-БЎСМ стадионида бўлиб ўтмоқда.
Самарқанд шаҳрида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-босқич ўқувчилари ҳам фаол иштирок этди.
Учрашув Амир Темур бобомизнинг ҳайкалига гул қõйиш маросими билан бошланди.
Нуроний фахрийларимиз ҳамда ёшлар "Ипак йўли" Туризм университетига саёҳат қилишди.
Ундан сõнг А.С. Пушкин номидаги кутубхона ҳамда "Қорасув" массивларига саёҳат қилишди.
Кун сõнгида Нурафшон санъат саройида гала консерт уюштирилди.
Кечани вилоят ҳокими Турдимов эркинжон Оқбõтаевич очиб бердилар.
Кечки дастур ажойиб кõтаринки кайфият ҳамда ажойиб тасуротларга бой бõлди.
Самарқанд вилояти юридик техникуми имкониятлари ва унда ташкил этилган ўқиш тизими тўғрисида аҳолига кенг маълумотлар бериш давом этмоқда.

Мазкур тарғибот тадбирлари карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.