Тадбирлар
2020/2021 ўқув йили учун Самарқанд вилояти юридик техникуми 1-босқич ўқувчилари учун таништирув амалиётлари имтихонлари бошланди.

Таништирув амалиёти якуний натижалари қуйидаги икки мезон асосида баҳоланади:
*1-мезон: амалиётда эгалланган назарий билимлари ва амалий кўникмалари даражаси;
*2-мезон: ўқувчи томонидан амалиёт давомида тўпланган материалларнинг тузилиши, даражаси ва сифати ҳамда уни ўташ давомида ўрганилган масалаларнинг ёритиб берилиши.
Якунда - мазкур икки мезон ўртача бали комиссия томонидан чиқарилади ва қайдномага киритилади.
Маълумот учун - Амалиёт бўйича имтиҳонлар 2021 йил 12-21 июл кунлари юридик техникум биносида Комиссия томонидан ёзма равишда ўтказилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 9 январда 3116-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ўқувчилари томонидан таништирув ва малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-бандига мувофиқ, амалиёт якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олиниши ўқувчини академик қарздор сифатида тегишли ўқув курсида қолдириш учун асос бўлиши, узрли сабабларсиз амалиётга келмаслик ўқув интизомини бузиш сифатида ўқувчини белгиланган тартибда юридик техникум ўқувчилари сафидан четлаштирилишига асос бўлиб хизмат қилади.
Самарқанд вилояти юридик техникумида 2020/2021 ўқув йили учун давлат имтихонлари.

2021 йил 17 июн куни юридик техникумда “Хорижий тиллар”дан давлат имтихонлари давом эттирилди. Имтихонларни очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида жараёнлар Youtube ижтимоий тармоғида жонли намойиш қилинмоқда.
Суръатларда 205-гуруҳ “Нотариат бўйича юрист” мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар.
Самарқанд шаҳар ИИБ тергов бўлими ходимлари юридик техникум ўқувчилари билан учрашди.

Самарқанд вилояти юридик техникумида Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими терговчиси Ибадова Анжелика ҳамда Сайфуллаев Нодирбеклар юридик техникум ўқувчилари билан учрашди.
Самарқанд вилояти юридик техникумида "Заковат" интеллектуал ўйинлари ташкил этилди.

Унда техникумдаги жами 60 нафар ўқувчилар 10 та жамоага бўлинган ҳолда мусобақаларни давом эттиришмоқда.
Мусобақалар ҳар куни жума кунига қадар соат 11-00 да юридик техникум "Фаоллар зали"да ўтказилади.
ЮРИДИК ТЕХНИКУМДА "АДОЛАТ ҚАНОТЛАРИ" КЛУБИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕМИНАР-МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ.

Самарқанд вилояти юридик техникумининг 25 нафар энг фаол ва ташаббускор ўқувчиларидан иборат "Адолат қанотлари" клубининг навбатдаги семинар-машғулоти "Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш" ҳамда "Ёшларда коррупцияга тоқатсизлик руҳиятини сингдириш" масалаларига бағишланди.
Эслатиб ўтамиз клуб аъзолари учун семинар-машғулотлар ҳар ҳафта пайшанба куни соат 11-30 да юридик техникумнинг "Маънавият ва маърифат хонаси"да ўтказилади.
Тренинг иштирокчилари ҳудуддаги аҳолига ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга қаратилган тарғибот тадбирларига таклиф этилади. Клуб семинарларига техникум ўқувчиларини таклиф қиламиз.