Тадбирлар


Техникум ўқитувчилари билан “Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида ўтказилди

04-12-2020

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча     чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш, техникум ўқитувчиларига замонавий таълим бериш методлари ва янги илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув-методик бўлим бошлиғи ва услубчилари томонидан  жорий йилнинг 3 декабрь куни соат     12 00   да техникум биносида “Конституциявий хуқуқ” фанидан “Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда бурчлар” мавзусида “Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида  ўтказилди.

           Иштирок этувчилар:

             Самарқанд вилояти иқтисодий ишлар бўйича  суди судьяси  М.Дўстматова, СамДУ ўқитувчилари доцент Х.Маматов ва техникум ўқитувчи ва ўқувчилари.

        “Махорат дарси”ни ўтказишдан мақсад амалга ошириладиган фаолият юзасидан қонун ҳужжатлари, тажриба ва ижодий амалиёт бўйича тажриба ҳамда ахборот алмашиш, ёшлар ва профессионал таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва вазифаларни амалий ҳаётда ижросини таъминлашга ўзаро кўмаклашиш, ўқув жараёнига тегишли мутахассислик ва касблар бўйича бой иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни кенг жалб қилишдан иборат.

 Самарқанд вилоят юридик техникуми

Ўқув-методик бўлими

 

“Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида ўтказилди.

03-12-2020

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча         чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 апрелдаги           ПФ-5987-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш, техникум ўқитувчиларига замонавий таълим бериш методлари ва янги илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув-методик бўлим бошлиғи ва услубчилари томонидан  жорий йилнинг 2 декабрь куни соат     12 00   да техникум биносида “Фуқаролик процессуал хуқуқи” фанидан “Фуқаролик судида суд мухокамаси” мавзусида “Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида  ўтказилди.

           Иштирок этувчилар:

           Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шахар суди судьяси М.Исмаилова, СамДУ ўқитувчилари доцент А.Ғуломов, М.Қўлдошев, Х.Маматов ва техникум ўқитувчи ва ўқувчилари.

        “Махорат дарси”ни ўтказишдан мақсад амалга ошириладиган фаолият юзасидан қонун ҳужжатлари, тажриба ва ижодий амалиёт бўйича тажриба ҳамда ахборот алмашиш, ёшлар ва профессионал таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва вазифаларни амалий ҳаётда ижросини таъминлашга ўзаро кўмаклашиш, ўқув жараёнига тегишли мутахассислик ва касблар бўйича бой иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни кенг жалб қилишдан иборат.

         Семинар – тренингда техникум ўқитувчиларига таълим бериш истиқболлари ва муаммолари бўйича кенг маълумот берилди.

Таълимда  замонавий ёндашувлар, дарс ўтишнинг кредит-модул тизимига ўтилиши ва унинг қулай томонлари хақида  тушунчалар берилди.

 

 Самарқанд вилоят юридик техникуми

Ўқув-методик бўлими У.Махмудов.

 

“Техникумда таълим бериш истиқболлари ва муаммолари” мавзусида семинар – тренинг ўтказилди.

01-12-2020

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча         чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 апрелдаги   ПФ-5987-Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш, техникум ўқитувчиларига замонавий таълим бериш методлари ва янги илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув-методик бўлим бошлиғи ва услубчилари томонидан  жорий йилнинг 30 ноябрь куни соат     16:00   да техникум биносида  “Техникумда таълим бериш истиқболлари ва муаммолари” мавзусида семинар – тренинг онлайн (ZООМ) тартибида  ўтказилди.

Иштирок этувчилар:

            Самарқанд вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси бош методисти М.Болиев, СамДУ ўқитувчилари доцет А.Ғуломов, М.Қўлдошев, профессор Ф.Шодмонов.

 Семинар – тренингда техникум ўқитувчиларига таълим бериш истиқболлари ва муаммолари бўйича кенг маълумот берилди.

Таълимда  замонавий ёндашувлар, дарс ўтишнинг кредит-модул тизимига ўтилиши ва унинг қулай томонлари хақида  тушунчалар берилди.

  Самарқанд вилоят юридик техникуми

Ўқув-методик бўлими

 

"Ёшлар одам савдоси"га қарши мавзусида видеороликлар танлови бўлиб ўтди.

26-10-2020

Самарқанд вилояти юридик техникумида октябрь ойида "Ёшлар одам савдоси"га қарши мавзусида видеороликлар танлови бўлиб ўтди.

 Танловда техникумнинг барча 5 та мутахассислик бўйича таҳсил олаётган фаол ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Танлов натижаларига кўра ғолиблар қуйидагича белгиланди.

➡1-ўрин Муродов Аброр Ибодулла ўғли 206-гуруҳ ўқувчиси;

➡2-ўрин Абдуражабов Бекзод Тўлқин ўғли 207-гуруҳ ўқувчиси;

➡3-ўрин Рахматуллаева Хаётхон Шухрат қизи 205-гуруҳ ўқувчиси;

Ғолиблар ютуқларини имкон топиб техникумнинг ёшлар билан ишлаш бўлимидан ўз совринларини олиб кетишлари мумкин.

 

 

Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида МЕМОРАНДУМ имзоланди.

24-10-2020

Самарқанд вилояти юридик техникуми ҳамда Ўзбекистон Республикаси нотариуслар палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида МЕМОРАНДУМ имзоланди.

Мазкур Меморандум Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-Фармонида белгиланган вазифаларни бажаришда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, техникум талабаларини соҳавий мутахассисликлар бўйича билимли, мустақил фикрлайдиган, назарий олган билимларини амалиётда қўллаш кўникмаларига эга бўлган мутахассис тайёрлаш мақсадида имзоланди.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг