Тадбирлар
ШАХМАТ СПОРТ ТУРИ БЎЙИЧА ЮРИДИК ТЕХНИКУМ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ !
2021 йил 6 апрель куни Самарқанд вилояти юридик техникуми "Фаоллар зали"да спортнинг шахмат тури бўйича очиқ чемпионат мусобақалари бошланди.
Мусобақани ҳалқаро тоифадаги ФИДЕ устаси Собиров Одилжон Собирович кириш сўзи билан очиб, иштирокчиларни шахмат қоидалари билан қисқача таништириб ўтди.
САМАРҚАНД ЮРИДИК ТЕХНИКУМИНИНГ "STREET LAW" ЖАМОАСИ ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ИШЛАРИНИ ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА.
2021 йил 2 апрель куни Самарқанд вилояти юридик техникумининг "Street law" жамоаси Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказди.
Жамоа 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда умумтаълим мактабининг 8-,9-,10-синфларида машғулотларни оли борди.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ, УРГУТ ТУМАНИДА "АДЛИЯ САЙЛИ" ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Бугун 31 март куни Ургут тумани "Марказий истироҳат боғи"да аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган “Адлия сайли” тадбирлари бўлиб ўтди.
Тадбирга 50 дан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари жалб этилди. Шу қатори Самарқанд вилояти юридик техникумининг 40 нафар фаол ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларидан иборат жамоа ҳам тадбирда фаол иштирок этди.
Хусусан, юридик техникумнинг "Street law" жамоаси фуқароларга кўча ҳуқуқи қоидалари ҳақида тушунчалар берган бўлса,12 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат жамоа "Заковат" интеллектуал ўйинларида Ургут туман аҳолсидан ташкил топган жамоалар билан беллашди.
Шу билан бирга "Адлия сайли"да юридик техникумнинг 25 нафар волонтёр ўқувчилари 700 дан ортиқ фуқаролар ўртасида ҳуқуқий маданият даражасини аниқлашга қаратилган сўровнома ва тестлар ўтказди.
"Адлия сайли"да аҳоли кайфиятини янада кўтаришга қаратилган маданий тадбирларда техникумнинг иқтидорли ўқувчилари Алиқулов Шерхон, Зиёдуллаева Мафтуна ҳамда Файзиев Жавлонлар ўзларининг чиқишлари билан йиғилганларни манзур этди.
Самарқанд вилояти юридик техникумида "Хоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди.
2021 йил 12 март куни Самарқанд вилояти юридик техникумида "Хоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Учрашувда Самарқанд шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрам Эгамов ҳудуддаги уюшмаган ёшлар ҳамда юридик техникум ўқувчиларининг саволларига атрофлича жавоб қайтариб, уларни қийнаётган муаммоларни кўриб чиқиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотлар масъулларига кўрсатмалар берди.
Самарқанд вилояти адлия бошқармасида 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-юридик техникум директори Нуриев Салоҳиддин Самадович ҳамда Адвокатлар палатаси бошқармаси бошлиғи Қодиров Тохир Қодирович сўзга чиқиб, соҳада фаолият кўрсатаётган барча хотин-қизларни байрам билан табриклади.
Байрам тадбирида Самарқанд шаҳар "Хусенов К.М" адвокатлар ҳайъати адвокати Мухторова Озода Ахмеджановна, Самарқанд вилоят юридик техникум бўлим бошлиғи Маманазарова Гулбаҳор Юсуповна сўзга чиқиб, аёллар берилаётган эътибор ва эътироф учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Шундан сўнг тизимда фаолият кўрсатаётган бир қатор жонкуяр, фидойи ходимлар вилоят адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқ ва эсталик совҳалари топширилди.