Тадбирлар


Техникумда дарс жараёнларидан лавҳалар.

24-12-2020

 2020 йил 24 декабръ куни II-жуфтлик дарс машғулотида Самарқанд вилояти юридик техникумининг “Оммовий ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Содиқов томонидан техникумнинг 202-гуруҳ ўқувчиларига “Ўрта асрларда Ўзбекистон худудида давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши” мавзусида дарс машғулоти ўтказилди.

Бунда ўқувчиларга ўрта асрларда Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши босқичлари ва тарихи бўйича билим ва кўникмалар бериб борилди.

Мавзу юзасидан ўқувчиларга, Эфталитлар давлатининг ташкил топиши ва ижтимоий-сиёсий тузуми,Турк ҳоқонлигининг ижтимоий-сиёсий тузуми (551-744 й.й.),Араблар истилоси ва Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиёсий тузуми (VII-VIII асрлар), Ислом ҳуқуқининг асосий белгилари ва хусусиятлари ҳамда ушбу давр давлатларининг ижтимоий тузуми, аҳолининг яшаш тарзи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат бошқаруви, каби масалалар юзасидан маълумотлар бериб борилди.

Дарс машғулоти сўнгида уқувчиларга мавзу юзасидан тақдимот ҳамда мавзуга оид видеороликлар тақдим этилди.

 

Техникумда ўтказилаётган маҳорат дарс жараёнларидан лавҳалар.

23-12-2020

Самарқанд вилояти юридик техникумида 2020 йил 23 декабрь куни техникум махсус фан ўқитувчилари Н.Ахатова ҳамда М.Худойбердиевалар томонидан 2-босқич ижро иши бўйича юрист мутахассисликлари бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Самарқанд вилояти ҳудудий бўлим бошлиғи Элмуродов Ориф Худойбердиевич ўз маърузалари билан иштирок этди. Маҳорат дарслари Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ва Жиноят ишини қўзғатиш мавзуларида олиб борилди.

 

Ёшлар марказида - “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўткзилди.

19-12-2020

Вилоятимизда шу кунларда ёшлар фестивали доирасида тадбирлар ўтказилмоқда. Бу тадбирда Самарқанд вилоят юридик техникуми талабалари ҳам иштирок етишди.

Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ана шундай тадбирлардан бири - “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Б.Облоқулов Самарқандлик йигит-қизларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади.

 

1-босқич ўқувчилари Самарқанд вилояти адлия бошқармасида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" тадбирларида иштирок этди.

17-12-2020

         Самарқанд вилояти юридик техникуми 1-босқич ўқувчилари Самарқанд вилояти адлия бошқармасида ўтказилган "Очиқ эшиклар куни" тадбирларида иштирок этди.

         Унда ўқувчилар бошқарма ҳаёти, иш жараёни, бўлимлар ва уларнинг вазифалари ҳамда бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, ўқувчиларга бошқарма масъул ходимлари томонидан "Коррупция тараққиёт кушандаси" мавзусида маъруза ўқилди ҳамда уларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди.

 "Очиқ эшиклар куни" якунида ўқувчилар томонидан бугунги учрашув бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш имкони берилди ҳамда бундай тадбирларни доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

 

Техникумда Covid-19 ва бошқа касалликларни олдини олишга қаратилган тарғибот - ташвиқот ишларини олиб борди.

16-12-2020

Самарқанд вилояти юридик техникуми  хамшираси Ш.Кубаева ҳамда техникум ёшлар билан ишлаш бўлими Ф.Содиқов томонидан ўқувчиларга анъанавий таълим даврида Covid-19  ва бошқа касалликларни олдини олишга қаратилган тарғибот - ташвиқот ишларини олиб борди.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг