Тадбирлар
Китобхонлик – буюк келажак кафолати.
Китоб-умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.
Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан 2020 йил 16 сентябрда тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларида “Ўзбек тили ойлиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижроси ҳамда техникумда китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ва бу борадаги ишлар тарғиботини кучайтириш мақсадида, 19-20 октябр кунлари масофавий телеграм канали орқали “Ёш китобхон” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танлов иштирокчилари 2 шарт: 1-шарт . Тест синовлари шарти ва 2-шарт. “Менинг ижодий ишим” шарти асосида, беллашишди.
“Ёш китобхон” кўрик-танловида 206-гуруҳ ўқувчиси А.Муродов 1-ўрин, 206-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ҳусанов 2-ўрин, 207-гуруҳ ўқувчиси Ж.Қосимов 3-ўринни қўлга киритди.
Китоб ўқиган инсон, қайси соҳада ишламасин, тўғри фикрлаш, оқу қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлади.
Самарқанд вилояти юридик техникум ахборот ресурс маркази раҳбари Исоқова Гулмира.
“Тил - миллат кўзгуси!”
Самарқанд вилояти юридик техникумида “Тил - миллат кўзгуси!” мавзусида шоир, ёзувчи ҳамда адиблар иштирокида учрашув ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси, шоир Раимжон Наим, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ойгул Маматова, шоира Д.Восиевна, Самарқанд вилоят ёзувчилар уюшмаси аъзоси Э.Махмудова ҳамда Самарқанд шаҳар Саттепо МФЙ маслаҳатчиси Н.Ўроқовалар ўз маърузалари билан иштирок этди.
Техникумда “Ўзбек тили ойлиги” доирасида маънавий-маърифий ишлар давом эттирилади.
"Ўзбек тилим ўлмайди" мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти юридик техникумида "Ўзбек тили ойлиги" доирасида "Ўзбек тилим ўлмайди" мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.
Танловда техникумнинг барча 5 та мутахассислик бўйича таҳсил олаётган фаол ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Танлов натижаларига кўра ғолиблар қуйидагича белгиланди.
➡ 1-ўрин Хамидова Наргиза Зокировна 202-гуруҳ ўқувчиси;
➡ 2-ўрин Муродов Аброр Ибодулло ўғли 206-гуруҳ ўқувчиси;
➡ 3-ўрин Зиядуллаева Мафтуна Зиядуллаевна 202-гуруҳ ўқувчиси;
Ғолиблар ютуқларини имкон топиб техникумнинг ёшлар билан ишлаш бўлимидан ўз совринларини олиб кетишлари мумкин.
"Ўзбек байрамлари ва анъаналари" мавзусида ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди.
Самарқанд вилояти юридик техникумида "Ўзбек тили ойлиги" доирасида " Ўзбек байрамлари ва анъаналари" мавзусида ижодий ишлар танлови бўлиб ўтди.
Танловда техникумнинг барча 5 та мутахассислик бўйича таҳсил олаётган фаол ўқувчи-ёшлар иштирок этди. Танлов натижаларига кўра ғолиблар қуйидагича белгиланди.
➡ 1-ўрин Хамидова Наргиза Зокировна 202-гуруҳ ўқувчиси;
➡ 2-ўрин Эргашев Сухроб Матлаб ўғли 203-гуруҳ ўқувчиси;
➡ 3-ўрин Сирожева Дурдона Ғиёсовна 201-гуруҳ ўқувчиси;
ТДЮУ 1-курс талабалар сафига қабул қилинган ўқувчилар учун таништирув ҳафталиги бошланди !
2020-2021 ўқув йили ТДЮУ 1-курс талабалар сафига қабул қилинган ўқувчилар учун Самарқанд вилояти юридик техникумида таништирув ҳафталиги ўтказилиши бошланди !
Тошкент давлат юридик университетининг аҳил жамоаси талабаларни юртимизнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бирига муваффақиятли ўқишга киргани билан чин қалбдан муборакбод этади.
Таништирув ҳафталиги Тошкент давлат юридик университети томонидан 2020 йил 12-16 октябрь кунлари жорий йилда ўқишга тавсия этилган талабалар учун ташкил этилади.
“Танишув ҳафталиги”га ташриф буюрувчи талабаларга қуйидаги талаблар қатъий риоя қилинмоқда !
➡Талабалар масофавий ўқиш кўникмалари ва билимларига эга бўлиш мақсадида интернет тармоғига уланган ноутбук ёки смартфон олиб келишлари.
➡Расмий кийимда келиш
➡ Тиббий ниқобда бўлиш, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлашга қаъий риоя этиш.