"ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ" ТАВСИЛОТЛАРИ ҲАҚИДА
2021 йил 3 март куни Самарқанд вилояти адлия бошқармасида вилоят прокуратураси, вилоят адлия бошқармаси, адвокатлар палатаси ходимлари ҳамда Самарқанд вилояти юридик техникум ўқувчилари иштирокида "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.
Учрашувни вилоят адлия бошқармаси бошлиғи-юридик техникум директори С.Нуриев олиб борди. Тадбирда вилоят прокурори ўринбосари С.Мустафақулов, вилоят адвокатлар палатаси бошқармаси бошлиғи Т.Қодиров ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари (Бандлик бошқармаси, Марказй банк, Ёшлар агентлиги вилоят бошқармаси ва бошқа) иштирок этди.
Учрашувда ўқувчиларга прокуратура ва адвокатура соҳасидаги ислоҳотлар, янгиликлар ҳамда ёшлар муаммоларини ечимлари билан боғлиқ фаолиятлари таништирилди. Шунингдек, тадбирда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган савол ва таклифларига атрофлича жавоблар олишди.
Жумладан, ўқувчилар томонидан адвокатлар палатаси ходимлари томонидан техникумда "Ёш адвокатлар" тўгарагини ташкил этиш, Бош прокуратура газетаси бўлмиш "Ҳуқуқ" газетасига бепул обунани ташкил этиш, ўқувчиларга таълим кредитларини ажратиш, амалиётларни ташкил этиш ҳамда ўқувчиларга тадбиркорлик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратиш масалаларидаги мурожаатлари батафсил кўриб чиқилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Учрашув якунида тадбирда фаол иштирок этган 10 нафар ўқувчиларга китоблар жамланмалари эсталик совға сифатида топширилди ҳамда келгусида бундай учрашувларни доимий ўтказиб борилиши белгиланди.
Дата добавления: 03/03/2021 15:53; Просмотров: 771
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 14:05