Тадбирлар


“Ўзбекистон учун 100 ғоя”

16-09-2021

Самарқанд вилояти юридик техникум ўқувчилари Самарқанд шаҳридаги “Алишер Навоий” номидаги маркази истироҳат боғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 27-январ куни видеоселектор йиғилишида илгари сурган ташаббуси доирасида “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳаси тадбирларида фаол иштирок этди.

Мазкур лойиҳа 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида турли соҳалардаги муаммоларнинг ечимига айланиши мумкин бўлган, Ўзбекистонни ривожлантиришга оид ғоялар ва таклифлардан иборат кенг миқёсли тадбир ҳисобланади.

 

"Меҳр улаш" қон топшириш хайрия аксияси

14-09-2021

"Меҳр улаш" қон топшириш бўйича бўлиб ўтган хайрия аксиясида Самарқанд вилояти юридик техникумининг бир гуруҳ кўнгилли раҳбар ва ходимлари ҳам иштирок этишди.

 

"Янги авлод дарсликлари" тақдимоти.

13-09-2021

     Самарқанд вилояти юридик техникумида "Янги авлод дарсликлари" тақдимоти бўлиб ўтди !

Тоскент давлат юридик университети томонидан Адлия вазирлиги юридик техникумлари учун 22 турдаги янги авлод дарсликлари тайёрланиб республикадаги барча юридик техникумларига етказилди.

Тадбирда ўқувчилар дарсликлар бўйича ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олишди.

 

ЁШЛАР САЙЛОВГА ТАЙЁРМИСИЗ ?

08-09-2021

2021 йил 8 сентабр куни Самарқанд давлат чет тиллар университети ҳамда Самарқанд вилояти юридик техникуми  ҳамкорлигида сайловларда илк бор овоз берадиган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

“Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс сари ! шиори остида ўтказилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳатларда ёшларнинг алоҳида ўрни алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Самарқанд вилояти юридик техникуми “Оммавий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси эргашев Йўлдош талаба ёшларга Сайлов кодекси ва овоз бериш тартиби ҳақидаги маъруза билан иштирок этди.

Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб, фаол талаба ёшларга эсталик совғалари топширилди.

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида “Адлия вазирлиги стипендияси”га муносиб кўрилган ўқувчилар тақдирланди.

06-09-2021

Вазирлик стипендиясига муносиб кўрилганларга Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғИ Нуриев Салохиддин Самадович томонидан  тегишли гувоҳномалар тақдим этилди.

  1. Маҳмудов Комронбек Муҳаммад ўғли - Давлат-ҳуқуқий фаолият – 89 балл.
  2. Бахромова Лайло Райим қизи - Давлат-ҳуқуқий фаолият – 89 балл.
  3. Маҳмудов Хасан Шароф ўғли - Юридик хизмат – 88 балл.
  4. Очилов Заррух Собирович - Юридик хизмат – 88 балл.
  5. Қаюмова Шоҳиста Ботировна - Давлат-ҳуқуқий фаолият – 87 балл.

Еслаиб ўтамиз Вазирлик стипендияси сохиблари юридик техникумнинг академик кўрсаткичлари энг юқори бўлган ўқувчилар орасидан энг юқорилари танлаб олинди.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг