Тадбирлар
14-январь Ватан ҳимоячилари куни! Ватанпарварликни мен қандай тушунаман? мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги Ф-5614-сон фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2020 йил 18 декабрдан 2021 йил 18 январга қадар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг
25-бандига мувофиқ Самарқанд вилояти юридик техникумда “Ватанпарварликни мен қандай тушунаман ?” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.
Танлов 2021 йил 13 январь санасида юридик техникумнинг Ахборот ресурс маркази ўқиш зали ҳамда “Маънавият ва маърифат хонаси”да катта тантана билан ўтказилди. Танлов адолатлилик, ошкоралик ва холислик принципларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди ва алоҳида назоратга олинди. Танловда юридик техникумнинг 50 нафар ўқувчилари ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Самарқанд вилояти юридик техникум ёшлар билан ишлаш бўлими.
Қишки таътил даври - ходимларнинг ўз устида ишлаши, руҳий тетиклашиши учун катта имконият давридир !
2021 йил 7 январь куни Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқитувчи-ходимлари иштирокида "Стресс ва салбий эмоцияларни бошқариш" мавзусида стресс ҳолатларини енгиш бўйича семинар-тренинг ўтказилди.
Тренинг машғулотини юридик техникум психологи Исмаилова Нафиса олиб бориб, мавзуга оид ўз маърузаси билан иштирок этди.
Тренингнинг мақсади педагогларнинг эмоционал зўриқишини енгиллаштириш, стрессоген ҳолати даражасини аниқлаш, эмоционал ҳолатни бошқариш усулларини ҳосил қилиш, кайфиятни яхшилаш усулларини ўргатиш, деб ҳисобланди.
Тренингда олиб борилган “Танишув” машқида тренер машқни биринчи бўлиб бошлади, коптокни ушлаб туриб, ўз исмини айтди ва ўзига тааллуқли характер хусусиятини гапириб ўтди, бунда хусусият исмининг бош ҳарфидан келиши керак бўлди.
“Кўзгуда саломлашиш” машқида иштирокчилар айлана бўйлаб гуруҳ билан сўз ва ҳаракатлар орқали сўрашдилар, қолганлар ўзларини кўзгу деб тасаввур қилиб, кўрганларини акс эттирдилар.
Тренинг сўнгида фаол иштирокчиларга эсталик совғалари топширилди.
Самарқанд вилояти юридик техникуми.
“Қишки таътил пайтида ўқитувчилар билан ўтказиладиган ўқув-амалий семинарлар”
2020 йилнинг 28 декабоь куни Самарқанд вилояти юридик техникумида “Қишки таътил пайтида ўқитувчилар билан ўтказиладиган ўқув-амалий семинарлар” жадвалига мувофиқ “Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси мудири доц.Ғуломов Акмалжон Шукуриллаевич “Кафедра ўқитувчиларининг ўқув тусдаги соатларни бажаришлари ва ҳисобот юритишларини тартиби” мавзусида маъруза қилди.
Унда Тошкент давлат юридик университети кенгашининг 2020 йил 6 ноябрдагинавбатдан ташқари 3-сон мажлис баёнига1-илова сифатида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари” ҳақида ҳужжатнинг мазмунига тўхталиб ўтилди. Семинарда ўқув тусдаги соатларнинг ҳажми, унинг бажарилиши билаан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Семинар жараёнида техникумнинг барча ўқитувчилар фаол иштирок этиб, ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Самарқанд вилояти юридик техникуми.
Янги йил байрам тадбири ташкил этилди
Кириб келаётган Янги - 2021 йилингиз муборак бўлсин !
Бугун Самарқанд вилояти юридик техникумида касаба уюшмаси ҳамда ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан техникумдаги барча ўқитувчи-ходимлар, ишчи-хизматчилар учун янги йил байрам тадбири ташкил этилди.
Байрамда юридик техникум директорининг биринчи ўринбосари О.Тошниёзов, директорнинг молия-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари М.Сиддиқов, директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ж.Отақулов ҳамда 50 нафар ўқитувчи-ходимлар иштирок этди.
О.Тошниёзов ҳамда жамоанинг фаол аъзолари йиғилганларни Янги-2021 йил билан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди. Якунда йиғилганларнинг барчасига юридик техникум касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғалар топширилди.
Самарқанд вилояти юридик техникуми
Техникумда дарс жараёнларидан лавҳалар.
2020 йил 24 декабръ куни II-жуфтлик дарс машғулотида Самарқанд вилояти юридик техникумининг “Оммовий ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Ф.Содиқов томонидан техникумнинг 202-гуруҳ ўқувчиларига “Ўрта асрларда Ўзбекистон худудида давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши” мавзусида дарс машғулоти ўтказилди.
Бунда ўқувчиларга ўрта асрларда Ўзбекистон ҳудудида давлат ва ҳуқуқнинг ривожланиши босқичлари ва тарихи бўйича билим ва кўникмалар бериб борилди.
Мавзу юзасидан ўқувчиларга, Эфталитлар давлатининг ташкил топиши ва ижтимоий-сиёсий тузуми,Турк ҳоқонлигининг ижтимоий-сиёсий тузуми (551-744 й.й.),Араблар истилоси ва Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиёсий тузуми (VII-VIII асрлар), Ислом ҳуқуқининг асосий белгилари ва хусусиятлари ҳамда ушбу давр давлатларининг ижтимоий тузуми, аҳолининг яшаш тарзи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат бошқаруви, каби масалалар юзасидан маълумотлар бериб борилди.
Дарс машғулоти сўнгида уқувчиларга мавзу юзасидан тақдимот ҳамда мавзуга оид видеороликлар тақдим этилди.