Тадбирлар
Самарқанд вилояти юридик техникум битирувчилари ўз стажировкаларини муваффақиятли ўтамоқда.

COVID-19 пандемияси шароитида барча таълим муассасаларида ташкил этилгани каби, юридик техникумларда ҳам ўқув жараёни масофавий таълим элементларини қўллаган ҳолда ташкил этилганлиги, хусусан ўқувчилар амалиёти ҳам онлайн шаклда бўлиб ўтганлиги ҳолати ўқувчиларда амалий кўникмаларни етарли даражада шаклланишига эришилмади.
Шу боис юридик техникум ўқувчиларидан уларнинг амалий кўникмаларини шакиллантиришга кўмаклашиш борасида кўплаб мурожаатлар инобатга олиниб, Адлия вазиригининг тегишли топшириғига кўра Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-курс ўқувчилари учун ҳам даср машғулотларидан ташқари вақтда вилоят адлия бошқармаси, шаҳар ва туман адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари ҳамда фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судларда стажировка ўташлари ташкил этилди.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДА "МАЪРИФАТ СОАТИ" ДОИРАСИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ.

Самарқанд вилояти юридик техникуми 1-босқич, 101-гуруҳ мураббийи Маманазарова Гулбаҳор томонидан "Маърифат соати" доирасида «Ёшлар коррупцияга қарши !» мавзусида очиқ дарс ўтказилди.
Очиқ дарсда юридик техникум директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ҳамда кафедра мудирлари иштирок этиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДА ТЕРГОВЧИ ВА ЁШЛАР ДАВРА СУҲБАТИ ЎТАЗИЛДИ

2021 йил 13 апрель куни Самарқанд вилояти юридик техникумида Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими терговчиси иштирокида “Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида ҳам учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМ бошқармаси тергов бўлими терговчиси Ибодова Анжелика иштирок этди.
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ ЮРИДИК ТЕХНИКУМИДА СУДЬЯЛАР БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ.

2021 йил 13 апрель куни Самарқанд вилояти юридик техникумида Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьялари иштирокида “Ҳуқуқшунос фаолиятида коррупцияга тоқатсизлик” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Самарқанд туманлараро маъмурий судининг судьялари Жумабоев Лутфулло, Ибрагимов Бегзод ва Хурсандов Бегзодлар иштирок этди.
Учрашувда ўқувчиларга коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, коррупция муаммоси ва унга қарши кураш масалалари атрофлича тушунтирилди..
Самарқанд вилояти юридик техникумининг 2-босқич ўқувчилари бўш вақтларини самарали ўтказиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор жойларга сайёҳат уюштиришди

.