Тадбирлар
Ҳуқуқий тарғиботлар тадбирлари

Самарқанд вилояти юридик техникуми педагог ходимлари жойларга чиқиб тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 18-феврал куни техникум ўқитувчи-ходимлари Й.Эргашев, Ф.Аллаёров ҳамда М.Равшановлар Самарқанд шаҳридаги 39-ҳамда 63-умумтаълим мактабларига ташриф буюрди.
Учрашувда Республика юридик техникумлари тўғрисида маълумотлар берилиб, Самарқанд вилояти юридик техникумига ўқишга кириш тартиби тушунтирилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Биз зўравонликка қаршимиз !

Самарқанд вилояти юридик техникумида “Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида ўқувчилар ўртасида давра-суҳбати ўтказилди.
Унда директорнинг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Ж.Отақулов, техникум психологи Н.Исмойилова, ёшлар билан ишлаш бо'лими услубчиси Ж.Файзиев ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Суҳбат давомида ўқувчиларга болалар ҳуқуқлари, уларга нисбатан зоʻравонликни олдини олиш масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
МИНИ-ФУТБОЛ СПОРТ ТЎГАРАГИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА !

Техникумда ўқувчилар бўш вақтларини самарали ташкил этиш ҳамда спортга қизиқишларини янада ошириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникум ўқувчилари учун "Мини-футбол" спорт тўгараги ташкил этилди. Барча ўқувчиларни мазкур тўгаракка таклиф этамиз ! Тўгарак ҳафтанинг душанба ва чоршанба кунлари техникум спорт залида ўтказилади. Тўгарак раҳбари: Отақулов Жамшид.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
" Street Law " лойиҳаси давом эттирилмоқда !

Самарқанд вилояти юридик техникуми ёшлар етакчиси Ж.Файзиев бошчилигида "Street Law" лойиҳаси аъзолари У.Собиров, С.Улмасова, Д.Дустмуродов, С.Эргашевалар Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.
"Street Law" лойиҳасининг бу галги тренинги “Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари ҳамда уларни олдини олиш” мавзусига қаратилди.
Лойиҳа машғулоти давомида ўқувчилар ҳуқуқий билими ва маданияти янада оширилди.
Бизни кузатиб боринг: |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм
Айни пайтда Самарқанд вилояти юридик техникумида "Давлат ҳуқуқ назарияси" ҳамда "Жиноят ҳуқуқи" фанларидан Республика олимпиадаси танлови бошланди.

Эслатиб ўтамиз фан олимпиадалари 2-босқичда ўтказилиб иштирокчилар 1-турда 2 та саволдан иборат ёзма иш ҳамда 2-турда 25 та саволдан иборат тест синовларида баҳслашади.