Тадбирлар


Самарқанд вилояти адлия бошқармасида ижодий кеча ташкил этилди.

24-02-2023

Унда Адлия вазирлиги фахрийлар кенгаши аъзоси Мардиев Алишер Мардиевичнинг "Муносиб яшамоқ бахти" номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис сенаторлари Р.Холмуродов, Ф.Тошев, Самарқанд вилояти ҳокимлиги мутасаддилари, фахрий меҳмонлар ҳамда университет ректорлари ҳам сўзга чиқиб ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Китоб I-даражали давлат адлия маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, таниқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Мардиевнинг мазмунли ва синовли ҳаёти ва серқирра фаолияти тўғрисида ҳикоя қилади. Унда машҳур ҳуқуқшуноснинг мамлакатимиз юриспруденсияси тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаси ноёб архив материаллари ва далиллар асосида очиб берилган.

Ушбу ижодий кечада Самарқанд вилояти юридик техникумининг ҳам бир гуруҳ ўқувчилари иштирок этишди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

“Оммавий-ҳуқуқий фанлар” кафсдра ўқитувчиси М.Равшанов томонидан очиқ дарс машғулоти

23-02-2023

Самарқанд вилояти юридик техникуми “Оммавий-ҳуқуқий фанлар” кафсдра ўқитувчиси М.Равшанов томонидан Суд-ҳуқуқий фаолия юналиши 201-гуруҳга  Маъмурий ҳуқуқ фанидан “Маъмурий тартиб-таомиллар” мавзусида маъруза дарс машғулоти буйича очиқ дарс булиб ўтди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 

Маҳорат дарси !

23-02-2023

Самарқанд вилояти юридик техникуми "Оммавий-ҳуқуқий фанлар" кафедраси ўқитувчиси Й.Эргашев томонидан "Ижро ишини юритиш фани" бўйича махорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарсида Мажбурий ижро бюроси ходими Р.Бўриев иштирок этиб ўқувчиларга ўз тажрибаси билан фикр алмашди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 

"Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конституциявий асослари"

22-02-2023

Айни пайтда Самарқанд вилоят юридик техникумида 1-курс ўқувчилари билан "Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг конституциявий асослари" мавзусида очиқ семинар дарси бўлиб ўтмоқда...

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Судя ва ёшлар учрашуви

22-02-2023

Самарқанд вилояти юридик техникумида жорий йилнинг 22-феврал куни " Судя ва ёшлар учрашуви" бўлиб ўтди.

 Учрашувда Самарқанд туманлараро маъмурий суди раиси З.Каримов, шунингдек судялар Л.Жумабоев, У.Ваҳобова, Б.Хурсандов ҳамда Б.Ибрагимовлар ўқувчи-ёшларга сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар  тўғрисида маълумот беришди.

Учрашув сўнгида ўқувчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг