Тадбирлар


Адвокатлар бошқармасидаги "Очиқ эшиклар куни" тадбири тафсилотлари ҳақида.

26-05-2023

         Адвокатлар палатаси Самарқанд ҳудудий бошқармасида "Очиқ эшиклар" куни тадбири ташкил этилди. Унда Самарқанд вилояти юридик техникуми  ўқувчилари ҳамда ўқитувчи-ходимлари Ж.Отақулов, Ж.Файзиев, М.Равшанов, Р.Шодиев, Г.Маманазарова, Н.Исмойилова, М.Худойбердиевалар ҳам  иштирок этди.

         Тадбирда  "Йил адвокати-2022" Республика танлови ғолиби Зафар Тухташов иштирок этиб ўқувчиларга  адвокатура соҳасидаги  тажрибалари билан ўртоқлашди.

         Шуниҳдек, техникум ўқувчилари бошқарма фаолияти ҳамда ютуқлари билан кенг танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил ва атрофлича жавоб олишди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Ҳуқуқий тарғиботлар ишлари

24-05-2023

          Самарқанд вилояти юридик техникуми педагог ходимлари жойларга чиқиб тарғибот ишларини амалга оширишмоқда.

         Хусусан, жорий йилнинг 24-май куни техникум  ўқитувчи-ходималари Н.Ахатова, Н.Даниярова, М.Худойбердиева, М.Бахронова, Ш. Абдувалиева, К.Рахматуллаева Самарқанд шаҳри, Иштихон ва Оқдарё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.

         Учрашувда Республика юридик техникумлари тўғрисида маълумотлар берилиб, Самарқанд вилояти юридик техникумига ўқишга кириш тартиби тушунтирилди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида 1-курсда таҳсил олаётган ўқувчилари таништирув амалиётини, 2-курсда таҳсил олаётган ўқувчилари малакавий амалиётида

23-05-2023

        Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлиги юридик техникумларининг  1-курсда таҳсил олаётган ўқувчилари таништирув амалиётини,  2-курсда таҳсил олаётган ўқувчилари малакавий амалиётини ўташ учун  суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ташкилоти ва идораларига юборилди.

         Юридик техникум ўқувчилари ўқув йили мобайнида устозларидан олган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, ўз танлаган соҳаси бўйича кўникма ва малакага эга бўлиш учун тегишли ташкилотлар билан тузилган ҳамкорлик шартномасига мувофиқ амалиётни олиб бормоқда.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм

 

Самарқанд юридик техникумида “Судья ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати

24-02-2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Қарорининг 12-бандига мувофиқ 20-28 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган “Инсон Ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида фукаролик ишлари буйича Самарқанд шаҳар судининг судьялари Х.Абдиев, Ф.Каримов, Б.Раббимова ва А.Исматовалар иштирокида талабалар билан “Судья ва ёшлар” шиори остида тарғибот ишлари амалга оширилди

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм  

 

Судя ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

24-02-2023

Жорий йилнинг 23-феврал куни Самарқанд вилояти юридик техникумига Самарқанд шаҳар Иқтисодий суди раиси ва судялари ташриф буюриб, ўқувчи ёшлар билан "Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият" мавзусида давра суҳбати ўтказишди. 

Давра суҳбатида Самарқанд шаҳар иқтисодий суди раиси Тўхтаев Камолиддин Ибрагимович, судялар: Бегимов Руфат Мусурмонович, Ҳамидов Улфат Сайфуллаевич, Ҳамрақулов Ислом Қаюмовичлар иштирок этиб, мавзу бўйича атрофлича фикр мулоҳазаларини билдиришди.

Шунингдек ўқувчилар ҳам ўзларини қиззиқтирган саволларга мутахасислардан батафсил жавоб олишди.

Бизни кузатиб боринг:  |• телеграм | • фаcебоок | • инстаграм   

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг