Тадбирлар


Самарқанд вилояти юридик техникумиda Конституция тарғиботи !

28-11-2024

      Самарқанд вилояти юридик техникуми ҳамда Самарқанд шаҳар 14-сон ИДУМ ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги муносабати билан “Конституция - эркин ва фаровон ҳаёт гарови” мавзусида кўрик-танлови ўтказилди.

Тадбирда юридик техникум ходимлари Ф.Бердиқулова, Ж.Файзиев ҳамда юридик техникумнинг “Адлия-ёшларга кўмакдош” клуби аъзолари иштирок этди.

Тадбир давомида тарғиботчилар ўқувчи-ёшларга Янгиланган Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, жамият ҳамда фуқаролар ҳаётидаги аҳамияти ҳақида батафси тушунтиришлар берди.

 Тарғибот тадбирлари давом этади.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 

“Ёшлар коррупсияга қарши”

20-11-2024

Самарқанд вилояти юридик техникумида “Ёшлар коррупсияга қарши”  мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

“Коррупсияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупсияга қарши”

19-11-2024

      Самарқанд вилояти юридик техникумида ёшлар ўртасида “Коррупсияга йўқ дейлик” ва “Ёшлар коррупсияга қарши” шиорлари остида флешмоблар акцияларини ўтказилди

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram  

 

Самарқанд вилоят юридик техникумида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”

25-09-2024

Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Саттаров Салоҳиддин Улуғбекович юридик академик лицей ва техникум ўқувчи-ёшлари билан учрашди.

Учрашувда ёшларга юридик касбнинг ўзига хос хусусиятлари, қийинчиликлари ҳамда унинг масъулияти ҳақида тавсиялар берилди. 

Шунингдек, ёшлар учун қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлари ва имтиёзлари юзасидан тушунтиришлар берилди. Очиқ ва самимий мулоқотда ёшлар муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланди ҳамда ўқувчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан иқтидорли ўқувчиларга  эсдалик совғалари топширилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram   

 

Юридик техникумида давра суҳбати ўтказилди

27-05-2024

        Самарқанд вилояти юридик техникуми кичик мажлислар залида "Янги Ўзбекистон - янги суд" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

         Унда Самарқанд вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судялари Курбанов Туйғун, Абжалов Ориф, Темиров Отабеклар, шунингдек, Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқитувчи ва ходимлари иштирок этишди.

         Давра суҳбатида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, олиб борилган ишлар натижасида одил судловни амалга ошириш жараёнида шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқгани алоҳида такитлаб ўтилди.

 Бизни кузатиб боринг |• telegram | • facebook | • instagram 

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг