Мозийга саёҳат
Маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда музейларнинг ўрни ниҳоятда беқиёс. Зеро, музейларда сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса ёшлар қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда шу азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантиради.
Айни шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда Самарқанд вилояти юридик техникумида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўқувчилар томонидан “Мозийга саёҳат” дастури доирасида "ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ" га саёҳат ташкил этилди.
Бизни кузатиб боринг: |• telegram | • facebook | • instagram
Дата добавления: 17/01/2024 11:41; Просмотров: 162
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 00:08