Тадбирлар
Бугун таниқли олим, доцент Америка Қўшма Штатларидаги ватандошимиз Жўрабек Хамидов техникумга ташриф буюрди.
Ташриф давомида Ж.Хамидов Республика ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича таълим муассалари ходимлари ҳамда талабалари иштирокида вебинарда ўз маърузаси билан иштирок этди.
Вебинарда "Интернетда дастур ҳимояси қонуни" , “Ўйин қонуниi” ва “Савдо белгиси” ҳақида маълумотлар берилди.
Жўрабек Хамидов Америка Қўшма Штатларининг Линденвуд Университети (Lindenwood University)да таҳсил олган. Нью Йоркнинг Пейс Университети (Pace University)да давлат бошқарув магистри унвонини олган. Шунингдек, Калифорниянинг Berkeley huquq maktabi (Berkeley School of Law)ни тамомлаб, ҳуқуқ магистри унвонини олган.
Семинар Zoom платформаси орқали ўтказилди.
Самарқанд вилояти юридик техникумига кириш тест синовлари бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, Бугун Самарқанд вилояти юридик техникумида 2020/2021 ўқув йили учун абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиги бошланди. .тест синовлари ҳар бир
5 октябрь куни 2 сменада (1-смена соат 09.00 дан 12.00 га қадар, 2-смена соат 14.00 дан 17.00 га қадар) ўтказилади.
1-сменада 540 нафар абитуриентлар қатнашиш истагини билдирган. Тест синовларини тўлиқ шаффоф ҳамда адолатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида жами 10 дона видеокамера, 40 нафар назоратчилар ҳамда Давлат тест марказининг масъул ходимлари иштирок этди.
Шунингдек, синовлар пандемия шароитини инобатга олган ҳолда ҳар бир абитуриентга қўлқоп, маска тақдим этилиб, антисептик воситалар билан дизенфекция қилинди.
Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз!
1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 сентябрдаги 465-сонли буйруғига асосан 1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан, шунингдек малакалаи ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ишидаги алоҳида ҳиссаси ва жамоат ишларидаги фаол иштироки ҳамда самарали меҳнати, ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришга қўшаётган ҳиссаси учун Самарқанд вилоят юридик техникуми ўқитувчиси Даниярова Нилуфар Дустмуродовна Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва байрам совғаси билан тақдирланди. Самарқанд вилоят адлия бошқармаси жамоаси Даниярова Нилуфар Дустмуродовнани ушбу эътироф билан самимий муборакбод этган ҳолда унинг келгусидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тилайди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми муносабати билан байрам табриги!
Самарқанд вилояти юридик техникуми жамоаси сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаровонлик тилаймиз. Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!
Шу муносабат билан, Самарқанд вилояти юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига бағишланган “Сен - қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним !” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирларида фаол иштироки, ўқувчиларнинг ҳар томонлама чуқур билим эгаллашлари ҳамда таълимда янги педагогик инновацияларни қўллашдаги жонбозликлари учун қуйидаги ходимлари директорнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди:
1.Сиддиқов Мансур Бекмурзаевич-директор ўринбосари;
2.Махмудов Умид Бахронович - ўқув бўлими бошлиғи;
3.Усманов Дилмурод Бердимуродович - факультет декани;
4.Давронова Ирода Турсунбаевна - мутахассис;
5.Қўлдошев Муҳаммад Махмудович - махсус фан ўқитувчиси.
8 март - «Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан фидоий-ўқитувчилар тақдирланди