Тадбирлар


ОИВ ҳамда шу билан боғлиқ бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ҳамда оқибатларига бағишланган давра-суҳбати ўтказилди.

29-01-2020

Самарқанд вилояти юридик коллежида Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти (М.Тошева) томонидан ўқувчилар ўртасида ОИВ ҳамда шу билан боғлиқ бошқа касалликларнинг келиб чиқиши ҳамда оқибатларига бағишланган давра-суҳбати ўтказилди. Унда Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази вврчи Бурхонов Маъруф ўз маърузаси билан иштирок этди.

 

Самарқанд шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига амалий дарс машғулотларини ўташди.

27-01-2020

Самарқанд вилояти юридик коллежи тўгарак раҳбарлари Холматова Нигора ҳамда Мўминова Нодиралар Самарқанд шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига амалий дарс машғулотларини ўташди.

 

"Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари" мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.

16-01-2020

Самарқанд вилояти юридик коллежида 3-босқич ўқувчилари учун жиноят ишлари  бўйича Самарқанд вилоя судининг раиси Ҳайитов Олим Бўриевич, вилоят маъмурий судининг раиси Диёров Ботирали Муродович, вилоя фуқаролик ишлари бўйича судининг раиси Байрамали Норовлар иштирокида "Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатлари" мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.

 

"Терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг профилактикаси" мавзусида амалий дарс-машғулоти ўтказилди.

16-01-2020

Самарқанд вилояти юридик коллежи ўқув-методик бўлими бошлиғи У.Махмудов ҳамда махсус фан ўқитувчиси С.Қўчқоров бошчилигида 3-босқич ўқувчилари учун "Терроризм ва диний экстремизм билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг профилактикаси" мавзусида амалий дарс-машғулоти ўтказилди. Унда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўлими ходими капитан Жамшед Турсунов ҳамда профилактика инспектори Азиз Махмудовлар иштирок этди.

 

"14 январь Ватан химоячилари куни" муносабати билан байрам тадбири утказилди.

14-01-2020

Самарканд вилояти юридик коллежида хотин-кизлар жамоаси томонидан "14 январь Ватан химоячилари куни" муносабати билан байрам тадбири утказилди. Унда коллежимиз йигитларига байрам табриклари йулланиб, эсталик совгалари топширилди. Фурсатдан фойдаланиб тадбир ташкилотчиларига уз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг