Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

“Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида ўтказилди.

Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча         чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 29 апрелдаги           ПФ-5987-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш, техникум ўқитувчиларига замонавий таълим бериш методлари ва янги илғор педагогик технологияларни дарс жараёнида қўллаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув-методик бўлим бошлиғи ва услубчилари томонидан  жорий йилнинг 2 декабрь куни соат     12 00   да техникум биносида “Фуқаролик процессуал хуқуқи” фанидан “Фуқаролик судида суд мухокамаси” мавзусида “Махорат дарси” онлайн (ZООМ) тартибида  ўтказилди.

           Иштирок этувчилар:

           Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шахар суди судьяси М.Исмаилова, СамДУ ўқитувчилари доцент А.Ғуломов, М.Қўлдошев, Х.Маматов ва техникум ўқитувчи ва ўқувчилари.

        “Махорат дарси”ни ўтказишдан мақсад амалга ошириладиган фаолият юзасидан қонун ҳужжатлари, тажриба ва ижодий амалиёт бўйича тажриба ҳамда ахборот алмашиш, ёшлар ва профессионал таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва вазифаларни амалий ҳаётда ижросини таъминлашга ўзаро кўмаклашиш, ўқув жараёнига тегишли мутахассислик ва касблар бўйича бой иш тажрибасига эга бўлган амалиётчи мутахассисларни кенг жалб қилишдан иборат.

         Семинар – тренингда техникум ўқитувчиларига таълим бериш истиқболлари ва муаммолари бўйича кенг маълумот берилди.

Таълимда  замонавий ёндашувлар, дарс ўтишнинг кредит-модул тизимига ўтилиши ва унинг қулай томонлари хақида  тушунчалар берилди.

 

 Самарқанд вилоят юридик техникуми

Ўқув-методик бўлими У.Махмудов.


Дата добавления: 03/12/2020 09:35;   Просмотров: 729
 
Материал манзили: http://samsl.uz/events/maxorat-darsi-onlayn-zoom-tartibida-otkazildi
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 14:02

Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг