Тадбирлар
"Тил ўргатиш" кафедраси ўқитувчиси Н.Тохированинг дарс-машғулотларидан лавҳаларни кўришингиз ҳамда тегишли хулоса чиқаришингиз мумкин

Самарқанд вилояти юридик коллежи "Тил ўргатиш" кафедраси ўқитувчиси Н.Тохированинг дарс-машғулотларидан лавҳаларни кўришингиз ҳамда тегишли хулоса чиқаришингиз мумкин. Жонкуяр ўқитувчимизнинг ҳар бир дарси очиқ дарс. Фурсатдан фойдаланиб Н.Тохированинг келгусидаги фаолиятига муваффақиятлар, кафедра жамоасига эса доимо улкан зафарлар тилаймиз !!! Рахмат Сизларга азиз устозлар
Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги нишонланади

9 февраль куни юртимизда ўзбек мумтоз шеърияти мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан Самарқанд вилояти юридик коллежи "Тиллар кафедраси" (Г.Маманазарова, Д.Сойипова) томонидан Алишер Навоий таваллудига бағишланган адабий-бадиий кеча ўтказилди. Унда коллежнинг бир қатор иқтидорли ўқувчилари иштирок этиб, ўз иқтидорларини намойиш этди.
"Давлат пенсиясини тайинловчи органлар ва уларнинг ваколатлари" мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Самарқанд вилояти юридик коллежида "Пенсия ва нафақа ишини расмийлаштириш фани" ўқитувчиси М.Ташева томонидан "Давлат пенсиясини тайинловчи органлар ва уларнинг ваколатлари" мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Дарс-машғулоти гуруҳларга бўлиниш усулида ташкил этилиб, янги педагогик технологиялардан "Кластер", "Пинборт" услубларидан фойдаланилди. Шунингдек, машғулотда ўқувчилар мавзуга оид казус саволларга жавоблар беришди
"Таълимда замонавий ёндашувлар ва инновациялар" мавзусида семинар-учрашув ўтказилди.

Самарқанд вилояти юридик коллежи ўқув бўлими томонидан ўқитувчи-педагоглари ҳамда маъмурият ходимлари иштирокида "Таълимда замонавий ёндашувлар ва инновациялар" мавзусида семинар-учрашув ўтказилди. Унда вилоят касбий таълимни ривожлантириш ҳамда мувофиқлштириш бошқармаси бош услубчи-маслаҳатчиси Насимов Ҳусан Абдураҳмонович сўзга чиқиб, бугунги кунда таълимда бўладётган ислоҳотлар, замонавий педагогик технологияларни дарсларда қўллаш усуллари ҳамда ўқитувчилик касбининг масъулияти тўғрисида фикр юритди.
Самарқанд вилояти юридик коллежида биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган кунга бағишланган адабий-бадиий учрашув ўтказилди.

Самарқанд вилояти юридик коллежида биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган кунга бағишланган адабий-бадиий учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, "Шуҳрат" медали соҳиби Хосият Бобомуродова иштирок этди. Шунингдек, тадбирда коллежнинг фаол ходимлари Р.Темирова, Г.Маманазарова, М.Тошева ҳамда Н.Исмайиловалар ҳамда фаол ўқувчи-ёшлар қатнашди