14-январь Ватан ҳимоячилари куни! Ватанпарварликни мен қандай тушунаман? мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги Ф-5614-сон фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлигини 2020 йил 18 декабрдан 2021 йил 18 январга қадар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг
25-бандига мувофиқ Самарқанд вилояти юридик техникумда “Ватанпарварликни мен қандай тушунаман ?” мавзусида иншолар танлови ташкил этилди.
Танлов 2021 йил 13 январь санасида юридик техникумнинг Ахборот ресурс маркази ўқиш зали ҳамда “Маънавият ва маърифат хонаси”да катта тантана билан ўтказилди. Танлов адолатлилик, ошкоралик ва холислик принципларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилди ва алоҳида назоратга олинди. Танловда юридик техникумнинг 50 нафар ўқувчилари ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Самарқанд вилояти юридик техникум ёшлар билан ишлаш бўлими.
Дата добавления: 14/01/2021 14:51; Просмотров: 754
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 13:45