Самарқанд вилоят юридик техникуми w w w . s a m h u q u q k o l l e j . u z

 

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ, УРГУТ ТУМАНИДА "АДЛИЯ САЙЛИ" ТАДБИРЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бугун 31 март куни Ургут тумани "Марказий истироҳат боғи"да аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий  маданиятини юксалтиришга қаратилган “Адлия сайли” тадбирлари бўлиб ўтди.

 Тадбирга 50 дан ортиқ давлат  органлари ва ташкилотлари жалб этилди. Шу қатори Самарқанд вилояти юридик техникумининг 40 нафар фаол ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларидан иборат жамоа ҳам тадбирда фаол иштирок этди.

Хусусан, юридик техникумнинг "Street law" жамоаси фуқароларга кўча ҳуқуқи қоидалари ҳақида тушунчалар берган бўлса,12 нафар иқтидорли ўқувчилардан иборат жамоа "Заковат" интеллектуал ўйинларида Ургут туман аҳолсидан ташкил топган жамоалар билан беллашди.

Шу билан бирга "Адлия сайли"да юридик техникумнинг 25 нафар волонтёр ўқувчилари 700 дан ортиқ фуқаролар ўртасида ҳуқуқий маданият даражасини аниқлашга қаратилган сўровнома ва тестлар ўтказди.  

"Адлия сайли"да аҳоли кайфиятини янада кўтаришга қаратилган маданий тадбирларда техникумнинг иқтидорли ўқувчилари Алиқулов Шерхон, Зиёдуллаева Мафтуна ҳамда Файзиев Жавлонлар ўзларининг чиқишлари билан йиғилганларни манзур этди.


Дата добавления: 31/03/2021 18:43;   Просмотров: 666
 
Материал манзили: http://samsl.uz/events/samarqand-viloyati-urgut-tumanida-adliya-sayli-tadbirlari-bolib-otdi
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 16:48

Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг