Тадбирлар
Самарқанд вилояти юридик техникумида 1-октабрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами нишонланди.

Тадбир бошида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р. Давлетовнинг ўқитувчиларга йўллаган табриги техникум директори О. Тошниёзов томонидан ўқиб эшиттирилди.
Байрам муносабати билан техникум кафедра мудирлари Қўлдошев Муҳаммад ҳамда Ғуломов Акмалларга юридик кадрларни тайёрлаш ва юридик фанни ривожлантиришда самарали меҳнати учун Адлия вазирлигининг фахрий ёрлиқлари тақдим этилди.
Шундан сўнг, техникум раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан фаол устозларга ташаккурнома ва эсталик совғалари топширилди.
Тадбир ўқувчилар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар ҳамда бадиий чиқишлар билан давом эттирилди.
1-октабрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов 1-октабрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан табрик сўзи йўллади.
Ваксинатсия бўйича тарғибот тадбирлари ўтказиди

Самарқанд вилояти юридик техникум ўқувчиларига ваксинатсия бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилиши бошланди.
"Бир миллион дастурчи" доирасида ўқитиш курсларида қатнашиш бўйича семинар-тренингда иштирок этди.

Самарқанд вилояти юридик техникум ўқувчилари "Бир миллион дастурчи" доирасида ўқитиш курсларида қатнашиш бўйича семинар-тренингда иштирок этди.
Семинар-тренингни юридик техникум ахборот хизмати бўлими мутахассиси Аллаёров Фарход олиб борди.
Кредит-модул тизими асосида оқъитиҳни ташкил этиш бўйича семинар ташкил этилди.

Семинарни Самарқанд давлат университети “Инглиз тили - 1” факултети декани ўринбосари Ахтамов Шехроз олиб борди.
Кредит-модул ўқитиш тизими бу ўзи нима ?
Бу энг аввало – ўқувчиларнинг кредит тўплаш яъни худди фойдали маблағ бирлиги каби балл йиғиб бориш услубида иш олиб бориш назарда тутилади.
Кредит-модул ўқитиш тизими - ҳар бир ўқув модулини ўқув натижалари ва якуний назоратни кузатиб бориш орқали таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва компетенсияларини мунтазам равишда баҳолаб борувчи ўқув дастурини ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш тизими ҳисобланади.
Модул – бу алоҳида индивидуал ўқув фанидир.