Самарқанд вилояти юридик техникум битирувчилари ўз стажировкаларини муваффақиятли ўтамоқда.
COVID-19 пандемияси шароитида барча таълим муассасаларида ташкил этилгани каби, юридик техникумларда ҳам ўқув жараёни масофавий таълим элементларини қўллаган ҳолда ташкил этилганлиги, хусусан ўқувчилар амалиёти ҳам онлайн шаклда бўлиб ўтганлиги ҳолати ўқувчиларда амалий кўникмаларни етарли даражада шаклланишига эришилмади.
Шу боис юридик техникум ўқувчиларидан уларнинг амалий кўникмаларини шакиллантиришга кўмаклашиш борасида кўплаб мурожаатлар инобатга олиниб, Адлия вазиригининг тегишли топшириғига кўра Самарқанд вилояти юридик техникуми 2-курс ўқувчилари учун ҳам даср машғулотларидан ташқари вақтда вилоят адлия бошқармаси, шаҳар ва туман адлия бўлимлари, давлат хизматлари марказлари ҳамда фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича судларда стажировка ўташлари ташкил этилди.
Дата добавления: 16/04/2021 22:12; Просмотров: 581
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 16:55