ЁШЛАР САЙЛОВГА ТАЙЁРМИСИЗ ?
2021 йил 8 сентабр куни Самарқанд давлат чет тиллар университети ҳамда Самарқанд вилояти юридик техникуми ҳамкорлигида сайловларда илк бор овоз берадиган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс сари ! шиори остида ўтказилган тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳатларда ёшларнинг алоҳида ўрни алоҳида таъкидланди.
Учрашувда Самарқанд вилояти юридик техникуми “Оммавий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси эргашев Йўлдош талаба ёшларга Сайлов кодекси ва овоз бериш тартиби ҳақидаги маъруза билан иштирок этди.
Тадбир қизиқарли савол-жавобларга бой бўлиб, фаол талаба ёшларга эсталик совғалари топширилди.
Дата добавления: 08/09/2021 13:57; Просмотров: 623
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 16:47