Тадбирлар
МЕНИНГ БИРИНЧИ ОВОЗИМ !

Самарқанд вилояти юридик техникумида “Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси” ўқитувчиси эргашев Йўлдош ҳамда ўқув-методик бўлими томонидан ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Менинг биринчи овозим” мавзусида юридик техникум ўқувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Техникумнинг илк маротаба овоз бераётган ёшларига ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Чулиева Мархабо Тўраевна ва Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Абдурахмонов Сохиб Абдусамовичлар партиянинг сайлов олди тарғиботи ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тушинтириш ишларини олиб борди.
Тадбир доирасида савол-жавоблар ва Озода Нурсаидова томонидан ижро этилган “Инсон қадри учун” қўшиғига ишланган клип намойиш этилди.
Шунигдек, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.
ЗАКОВАТ интеллектуал ўйинлари ташкил этилди

Самарқанд вилояти юридик техникумида ёшлар бўлими услубчиси Содиқов Феруз томонидан гуруҳлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Қизиқарли ўтган баҳсларда ғолиблар қуйидаги тартибда аниқланди:
1-ўрин – 202-гуруҳ;
2-ўрин – 203-гуруҳ;
2-ўрин – 204-гуруҳ;
3-ўрин – 205-гуруҳ.
Гўолибларни табриклаймиз !
STREET LAW ЛОЙИҲАСИ!

Самарқанд вилояти юридик техникуми “ STREET LAW ” лойиҳаси аъзолари Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан учрашиб, кўча ҳуқуқига оид навбатдаги тарғибот ишларини амалга оширди.
Бу сафарги тарғибот лойиҳаси “Жамиятда коррупсия иллатига йўл қўймаслик ҳамда уни олдини олиш” масалалаларига қаратилди.
Тарғбот тадбирлари давомида энг фаол қатнашган ўқувчи-ёшларга эсталик совғалари тақдим этилди.
ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА.

Самарқанд вилояти юридик техникумига Тошкент давлат университети профессор-ўқитувчилари Рўзиназаров Шухрат Нуралиевич ҳамда Нарзуллаев Олим Холмаматович ташриф буюриб, техникум ўқитувчи-ходимларига ўқитишнинг янги педагогик технолигиялари бўйича мастер-класс дарсларини ўтказди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда президентлик сайловларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларига оид янгиликлар ҳам йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Жиноят ҳуқуқи фани доирасида “Маҳорат дарслари” ўтказилди.

Х.Сулаймонова номидаги суд экспертизаси Самарқанд вилояти бўлими биносида Самарқанд вилояти юридик техникуми “Жиноят ҳуқуқи” фани бўйича навбатдаги "Маҳорат дарслари" ўтказилди.
Маҳорат дарсида бўлимнинг тегишли экспертлари томонидан оқъувчиларга соха фаолияти ҳамда амалга оширилаётган ишлар билан кенг таништирди.