Тадбирлар
“Нотиқлик санъати” кўрик-танлови !
21-октабр “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан Самарқанд вилояти юридик техникум “Фаоллар зали”да юридик техникум ўқувчилари ўртасида “Нотиқлик санъати” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда жами 10 нафар иштирокчилар 3 та шарт асосида 5 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.
Жумладан иштирокчилар тарихий филм ёки бошқа асарлардан парчалардан пародия қилиш, долзарб мавзу бўйича нутқ ўқиш ҳамда 20 та тестдан иборат шартлар асосида беллашди.
Якунда кўрик танловнинг мутлақ ғолиби этиб 201-гуруҳнинг 2-жамоаси ўқувчилари Тошмуродов Шохруз ҳамда Давлатова Меҳрибон лойиқ деб топилди.
Шунингдек, 2-ўрин 204-гуруҳ ҳамда 205-гуруҳ оқъувчиларига насиб қилган бўлса, 3-ўрин 201-гуруҳнинг 1-жамоасига насиб этди.
Қадринг баланд бўлсин она тилим !
“Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан Самарқанд вилояти юридик техникуми фаол ўқувчилари ҳамда “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Фармон Исхоқович Тошев иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбирни Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари - юридик техникум директори Тошниёзов Отабек Полвонович очиб бериб, йиғилганларга байрам табригини йўллади.
Учрашув давомида Фармон Исхоқович ўзбек тилининг тарихий илдизлари, унинг шаклланиш даврийлиги ҳамда унинг аҳамияти ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумот берди.
Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга Сенаторнинг эсталик совғалари топширилди.
“Самарқанд-тарихий шаҳар” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.
Самарқанд вилояти юридик техникуми АРМ мудури Гулмира Исоқова, техникум психологи Нафиса Исмайилова ҳамда ёшлар бўлими услубчиси Феруз Содиқовлар томонидан Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг “Буюк келажакни мард ва олийжаноб халқимиз билан бира қурамиз” номли китобининг мазмун-моҳиятини ҳамда 18-октабр Самарқанд куни муносабати билан “Самарқанд - тарихий шаҳар” мавзусида давра-суҳбати ўтказилди.
“Street law” лойиҳаси вилоятнинг узоқ туманларида ҳам фаолиятини давом эттирмоқда.
Самарқанд вилояти юридик техникуми “Street law” лойиҳаси аъзолари Махматқулов Рамазон ҳамда Жўраев Олломуродлар Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги 139- ва 143-умумтаълим макатаби ўқувчилари билан учрашиб, кўча ҳуқуқига оид навбатдаги тарғибот ишларини амалга оширди.
МЕНИНГ БИРИНЧИ ОВОЗИМ !
Самарқанд вилояти юридик техникумида “Оммавий-ҳуқуқий фанлар кафедраси” ўқитувчиси эргашев Йўлдош ҳамда ўқув-методик бўлими томонидан ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Менинг биринчи овозим” мавзусида юридик техникум ўқувчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Техникумнинг илк маротаба овоз бераётган ёшларига ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Чулиева Мархабо Тўраевна ва Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Абдурахмонов Сохиб Абдусамовичлар партиянинг сайлов олди тарғиботи ҳамда сайлов қонунчилиги бўйича тушинтириш ишларини олиб борди.
Тадбир доирасида савол-жавоблар ва Озода Нурсаидова томонидан ижро этилган “Инсон қадри учун” қўшиғига ишланган клип намойиш этилди.
Шунигдек, тадбирда фаол иштирок этган ёшларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.