Тадбирлар


МИБ фахрийси билан учрашув

17-11-2021

Самарқанд юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йилигги муносабати билан "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.

Тадбирда мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан жомбойлик таниқли ҳуқуқшунос, меҳнат фахрийси Мамаюсуф Хидиров билан ёш ходимлар ҳамда ўқувчилар мулоқот қилди.

1986-йилда ўқишни тугатиб, суд ижрочиси сифатида иш бошладим, – дейди М.Хидиров. – Бир соҳада 32 йил узлуксиз ишлаб, нафақага чиқдим. Ўтган йиллардан олган энг муҳим хулосам шуки, фидойилик, ҳалоллик касбимизда бош мезон экан. Шу икки жиҳатни маҳкам тутсангиз, албатта иззат топасиз.

Тадбир сўнгида иштирокчилар техникум ҳудудига ниҳол қададилар.

Бизни кузатиб боринг @smslofficial 

 

"ИДРОК" интеллектуал ўйини юридик техникум босқичи якунланди !

16-11-2021

Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ва илмга чанқоқ, фидойи талабалар оʻртасида билим олишга боʻлган интилишни янада шакллантириш, ёшларда интеллектуал фикрлаш хусусиятларини рагʻбатлантириш долзарб вазифалардан биридир.

Шу муносабат билан Самарқанд вилояти юридик техникумида  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан йўлга қўйилган "ИДРОК" интеллектуал ўйинининг илк босқичи бўлиб ўтди.

Унда техникум ўқувчиларидан ташкил топган “Мароқанд”, “Самарканд старс”, “Турон”,  "Адолат", "Ишонч", “Ҳақиқат”, “Ехcеллент”, “Интеллект” ҳамда "Адресат" жамоалари қизғин ва музокараларга бой тарзда ўзаро куч синашдилар.

 Холис ва самимий руҳда ўтказилган мазкур беллашув якунига кўра "Адресат" жамоаси ғолиб деб топилди.

Мазкур жамоа Республика босқичига йўлланмани қўлга киритиб техникум раҳбарияти томонидан эсталик совғалари билан тақдирланди.

Бизни кузатиб боринг @smslofficial 

 

“Хотин қизларни иш билан таъминлаш” бўйича навбатдаги учрашув ўтказилди

11-11-2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳум ташаббусни амалга ошириш мақсадида  Самарқанд вилояти юридик техникумининг ўқувчи қизларига “Хотин қизларни иш билан таъминлаш” бўйича  учрашув ўтказилди

Тадбирда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари- юридик техникум директори О.Тошниёзов, маниторинг ва ички назорат бўлим бошлиғи Г.Маманазарова, ёшлар бўлими услубчиси Ф.Содиқов, Самарқанд вилояти тадбиркор аёллар уюшмаси раиси Ф.Хонкелдиева, Каттақўрғон тумани Кумуш-тола Х/К раиси М.Ниёзова, Паяриқ туман “Манзурабону” хусусий боғча мудираси Б.Туганова, Оқдарё тумани МТМ рахбари Ф.Шарипова, Бибихоним нодавлат ўқув муассасаси раҳбари ва тадбиркор аёл ассотсиатсияси раиси ўринбосари Д.Гаффорова, Самарқанд вилоят хотин қизлар маркази директор ўринбосари Н.Юсупова ҳамда техникум ўқувчи қизлари.

 

“Хотин қизларни иш билан таъминлаш” бўйича учрашув ўтказилди

10-11-2021

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган бешта муҳум ташаббусни амалга ошириш мақсадида  Самарқанд вилояти юридик техникумининг ўқувчи қизларига “Хотин қизларни иш билан таъминлаш” бўйича  учрашув ўтказилдиТадбирда Самарқанд вилоят юридик техникум декани Д.Усмонов, техникум маниторинг ва ички назорат бўлим бошлиғи Г.Маманазарова, Самарқанд шаҳар Қишлоқ қурулиш банк ҳодимлари Д.Мирзаев, Э.Ҳуббимов, техникум ёшлар бўлими услубчиси Ф.Содиқов,  ҳамда техникумнбнг 201,203-гуруҳ ўқувчилари қизлари.

 

Техникум психологининг навбатдаги семинари.

27-10-2021

Техникумда 27- октабр куни психологик хизмат ишларини олиб боришда педагогик жамоа билан ҳамкорлик қилиш бўйича гуруҳ раҳбарлари билан семинар ташкил қилинди.

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг