Тадбирлар
Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув жараёни масофавий тарзда давом этмоқда
![](http://samsl.uz/uploads/gallery/224/eab34fe6a6d5062e37955cd62c83c9ce_prev.jpg)
Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида Самарқанд вилояти юридик техникумида ўқув жараёнлари ZOOM платформаси ҳамда бошқа масофавий таълим ресурслари воситаларида олиб борилмоқда.
2022-йил 2-феврал куни “Жиноят ҳуқуқи” фани доирасида “Маҳорат дарси” ташил этилиб, унда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди судяси Бекзод Жумабоев таклиф этилди ҳамда мавзуга оид ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Шунингдек, онлайн машғулотда ўқув-методик бўлими бошлиғи У.Махмудов, бўлим услубчиси Ш.Номозов ҳамда Жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири Н. Ахатовалар иштирок этди.
Жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди
![](http://samsl.uz/uploads/gallery/223/2c144969ec8c87ef251f35af0a0e7b66_prev.jpg)
Самарқанд вилояти юридик техникумида ҳудуддаги маҳалла аҳолисининг кенг қатламларини жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш мақсадида ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди.
Унга кўра спортнинг юриш, югуриш, мини-футбол, бадминтон, стритбол ва “workout” турларини янада ривожлантириш мақсадида “Сартепо” ҳамда Янгиқўрғон МФЙ спортчи-ёшлари ҳамда аҳолисига ҳафтанинг шанба куни юридик техникум спорт майдончалари ҳамда спорт зали очиб бериладиган бўлди.
Шунингдек, меморандум доирасида маҳаллас аҳолиси учун “Спорт-соғлик гарови” акциясини ҳам ташкил этиш режалаштирилди.
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАФСИЛОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
![](http://samsl.uz/uploads/gallery/221/e3fc60e53b4960687bb829e2d212c86f_prev.jpg)
Самарқанд вилояти “Матбуот уйи”да журналистлар ва блоггерлар иштирокида "Самарқанд вилояти юридик техникуми фаолияти ва ундаги имтиёзлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Дастлаб, анжуманда юридик техникум директори Отабек Тошниёзов техникум фаолияти ҳамда юридик таълим соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида ахборот берди.
Шундан соънг анжуманнинг савол-жавоб қисмига оътилиб, техникум маъмурияти томонидан Самарқанд шаҳар хокимлиги матбуот хизмати, “Зарафшон” газетаси, daryo.uz, stv.uz сайтлари, “Самаркандкий вестник” ҳамда "Овози Самарқанд" газеталари махсус мухбирлари каби бир қатор иштирокчилар ва журналистларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берди.
Анжуман сўнгида бундай учрашувларни доимий равишда ўтказилиб борилиши ҳамда техникум ва журналистлар ўртасида доимий ахборот алмашинуви бўйича келишувга эришилди.
“ОН-ЛИНЕ ТАБРИК” ижодий ишлар кўрик-танлови якунланди
![](http://samsl.uz/uploads/gallery/220/8d5dcf91b6465be952443d0d29c1b738_prev.jpg)
Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчиларининг қишки таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида "14-январ - Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ташкил этилган “ОН-ЛИНЕ ТАБРИК” ижодий ишлар кўрик-танловида “Энг яхши видео-табрик” йўналиши бўйича ғолиблар қуйидагича белгиланди:
- 1-ўрин: 1-босқич, 104-гуруҳ ўқувчиси Ойдинова Ситора;
- 2-ўрин: 2-босқич, 205-гуруҳ ўқувчиси Жўраева Яшнаргул;
- 3-ўрин: 2-босқич, 203-гуруҳ ўқувчиси Ўктамов Равшанбек;
- 3-ўрин: 1-босқич, 103-гуруҳ ўқувчиси Эшмаматов Умиджон.
Ғолибларни самимий муборакбод этган ҳолда улар учун ажратилган совғалар ҳамда дипломлар таълим жараёни бошланган куни тантанали тақдим этилиши режалаштирилганлиги ма'лум қилинади.
USAID семинар-тренинги давом этмоқда !
![](http://samsl.uz/uploads/gallery/218/d1cf44c29fe85c72b4242c591311f078_prev.jpg)
2022-йил 14-15 январ кунлари USAID жамоаси Самарқанд вилояти юридик техникумида “Гендер тенглигининг асослари ва таълимда гендер ёндашувини қўллаш” мавзусида юридик техникум ўқитувчи-ходимлари учун тренинг ўтказилиши режалаштирилди. Тренингда юридик техникумнинг жами 25 нафар ходимлари иштирок этиб, гендер тенглиги масалалари бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, фанларни ўқитишда гендер ёндашувини жорий этиш бўйича ўз тажрибалариниошириш ҳамда ташкилотнинг махсус сертификатини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.