МИБ фахрийси билан учрашув
Самарқанд юридик техникумида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 30 йилигги муносабати билан "Уч авлод учрашуви" ташкил этилди.
Тадбирда мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасида самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан жомбойлик таниқли ҳуқуқшунос, меҳнат фахрийси Мамаюсуф Хидиров билан ёш ходимлар ҳамда ўқувчилар мулоқот қилди.
1986-йилда ўқишни тугатиб, суд ижрочиси сифатида иш бошладим, – дейди М.Хидиров. – Бир соҳада 32 йил узлуксиз ишлаб, нафақага чиқдим. Ўтган йиллардан олган энг муҳим хулосам шуки, фидойилик, ҳалоллик касбимизда бош мезон экан. Шу икки жиҳатни маҳкам тутсангиз, албатта иззат топасиз.
Тадбир сўнгида иштирокчилар техникум ҳудудига ниҳол қададилар.
Бизни кузатиб боринг @smslofficial
Дата добавления: 17/11/2021 16:33; Просмотров: 548
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 19:57