Тадбирлар
USAID семинар-тренинги давом этмоқда !

2022-йил 14-15 январ кунлари USAID жамоаси Самарқанд вилояти юридик техникумида “Гендер тенглигининг асослари ва таълимда гендер ёндашувини қўллаш” мавзусида юридик техникум ўқитувчи-ходимлари учун тренинг ўтказилиши режалаштирилди. Тренингда юридик техникумнинг жами 25 нафар ходимлари иштирок этиб, гендер тенглиги масалалари бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, фанларни ўқитишда гендер ёндашувини жорий этиш бўйича ўз тажрибалариниошириш ҳамда ташкилотнинг махсус сертификатини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади.
Қишки таътил семинар-тренинглари давом этмоқда

Самарқанд вилояти юридик техникумида гуруҳ ўқув машғулот журналларини юритиш ҳамда педагог ходимларнинг шахсий иш режасидаги тадбирлар рўйхати ва уларнинг минимал соатлари бажарилиши тўғрисида семинар бўлиб ўтди. Унда техникум декани Д. Усманов ва Оммавий ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири, юридик фанлар номзоди, дотсент М. Қўлдошев ўз маърузалари билан иштирок этди.
АДЛИЯСИ ВАЗИРЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ

Русланбек Давлетов Мустақил Ўзбекистон Адлияси ташкил этилганининг 30 йиллиги билан тизим ходимларини қутлади!
Самарқанд вилояти юридик техникумида янги йил шукуҳи...

Мазкур байрам жажжи юраклар учун ажойиб шодиёна. Шу муносабат билан бугун техникумда фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг дилбандлари учун "Қорбобо совғаси" улашилди.
Тадбир давомида раҳбарият томонидан ҳар бир ходимга билдирилган алоҳида та'риф ва самимий тилаклар кўнгилларни хушнуд этди.
Янги йилда янги бахт ва янги омадлар доимо ҳамроҳингиз бўлсин азиз ҳамкасблар!
«Ҳаёт гўзал. Мен ҳаётдан завқланаман !»

Самарқанд вилоят юридик техникумида техникум психологи Нафиса Исмоилова ташаббуси билан «Ҳаёт гўзал. Мен ҳаётдан завқланаман!» мавзусида аксия ўтказилди. Аксияни ўтказишдан мақсад ўқувчиларда стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш ҳамда ҳаётнинг гўзаллигини англаш, шукроналик туйғуларини камол топтириш, суитсидал ҳолатларга қарши тарбиялаш бўлиб, бунда техникумнинг ўқитувчи ва ўқувчилари фаол иштирок этишди.
Тадбир давомида Қоплонлар мактаби ўқувчилари ўз чиқишларини намойиш этишди.