Тадбирлар


Конститутсия байрами муносабати билан навбатдаги тадбир

03-12-2021

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи , Ўзбекистон Миллий Университети, Ёшлар ишлар агентлиги  ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтлазилди. Анжуманда Самарқанд вилояти  юридик техникуми “Оммавий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Йўлдош Эргашев ҳамда ўқув-методик бўлими услубчиси Шодёр Намозов “Конституцияни ўқитишнинг алоҳида методикалари” мавзусида ҳамда Ўқув-методик бўлими бошлиғи, ТДЮ магистранти Умид Маҳмудов  “Конституция – диний бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминловчи омил” мавзусида ўз мақолалари билан иштирок этди.

Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 

ОИТС - УМР ЗАВОЛИ

02-12-2021

Самарқанд  вилоят юридик техникумнинг 1-2 босқич ўқувчилари ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖҚБ ходимлари иштирокида юқорида кўрсатилган мавзуда учрашув ўтказилди.

         Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ катта тезкор вакили подполковник Ф. Азгартов, Р. Эснов, Республика ОИТС маркази мутахасиси Я.Равшанов ҳамда Самарқанд  вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими бошқармаси ходимлари ва вилоят ОИТС маркази мутахассислари  иштирок этди. Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан ОИВ инфексиясини аниқлаш, юқиш сабаблари, профилактикаси ва даволаш усуллари ҳақида маълумотлар берилди.

Техникум психологи  Н. Исмоилова.

Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 

БЕШ ТАШАББУС АМАЛДА !

01-12-2021

Самарқанд вилояти юридик техникумида “Ёш китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.

Танлов 3 шартда ўқувчиларнинг китобхонлик билим даражаларига кўра баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра:

1-ўрин: 201-гуруҳ ўқувчиси Файзуллаева Муштарий;

2-ўрин: 204-гуруҳ ўқувчиси Шоназаров Дилмурод;

3-ўрин: 205-гуруҳ ўқувчиси Қаршибоева Райхон.

Ғолиблар юридик техникум раҳбариятининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди!

Бизни кузатиб боринг:  telegram | facebook | instagram

 

Самарқанд вилояти прокуратурасида юридик техникум битирувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

26-11-2021

  “Очиқ эшиклар куни” тадбирини вилоят прокурори ўринбосари Бахритдинов Мухиддин Нуриддинович олиб бориб, ўқувчиларни вилоят прокуратурасида олиб борилаётган ишлар билан батафсил таништирди. Жумладан, ўқувчиларга прокуратуранинг мажлислар зали, кириминалистика транспорт машинаси ва жиҳозлари, прокуратура музейи, спорт зал, тергов хоналари, ўта оғир жиноятлар билан ишлаш бўлими ҳамда фуқаролар қабул хоналари таништирилди. Тадбир сўнгида прокуратура ходимлари ҳамда ўқувчилар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди ҳамда юридик техникум ўқувчиси, “Адлия вазири стипендияси” соҳиби Очилов Заррух ота-онасига миннатдорчилик билдириш мақсадида унинг хонадонига ташриф буюрилди.

Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 

Эрта турмуш, эрта туғруқ ҳамда хотин-қизлар зўравонлиги, тажовузига қарши курашиш давр талаби

24-11-2021

      Самарқанд вилояти юридик техникумида юқорида кўрсатилган долзарб мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг бир қатор ходимлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Самарқанд шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари Зоҳидова Саноат, “Саттепо” ва “Янги қўрғон” МФЙ раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маʼнавий масалалар бўйича ўринбосарлари Махмудова Гулчехра, Ўроқова Нигора, катта инспектор, майёр Вафоқулов Акмаллар иштирок этди. Тадбирда юридик техникум ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлар йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг