Тадбирлар


1-БОСҚИЧ ЎҚУВЧИЛАРИ ЎРТАСИДА "ИДРОК" ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ ЎТКАЗИЛДИ!

17-12-2021

Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ва илмга чанқоқ, фидойи талабалар оʻртасида билим олишга боʻлган интилишни янада шакллантириш, ёшларда интеллектуал фикрлаш хусусиятларини рагʻбатлантириш долзарб вазифалардан биридир.

Шу муносабат билан Самарқанд вилояти юридик техникумида  техникумнинг ёшлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан "ИДРОК" интеллектуал ўйини ташкил этилди.

Унда техникумнинг 1-босқич ўқувчиларидан ташкил топган жамоалари қизғин ва музокараларга бой тарзда ўзаро куч синашдилар.

Холис ва самимий руҳда ўтказилган мазкур беллашув якунига кўра:

1-ўрин-105-гуруҳ (Ёш юристлат);

2-ўрин-104-гуруҳ (Прокурорлар);

3-ўрин-102-гуруҳ (Адолат).

Мазкур жамоаларнинг келгусидаги ишларига улкан зафарлар тилаймиз.

 Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 

10 ДЕКАБР – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН КУН

10-12-2021

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов сўзи,

Ўзбекистон халқ бастакори Мутал Бурҳонов мусиқаси.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992-йил 10-декабрдаги 768-ХИИ-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўгғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.

Ушбу Қонуннинг 2-моддасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир», деб белгилаб қўйилган.

Истиқлолимизни, юртимизнинг куч-қудрати, халқимизнинг ақл-заковати, аждодларимизнинг шон-шуҳрати ва авлодларимизнинг ёруғ келажагини шарафловчи бу  тарона асрлар оша баралла янграйверсин!

Самарқанд вилаят юридик техникуми ўқувчилари...

Бизни куизатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 

“Назария ва амалиёт уйғунлиги-муваффақият омили”

09-12-2021

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ҳамда Самарқанд вилояти юридик техникуми коучинглар фаолияти бўйича доимий ҳамкорликни амалга оширмоқда. Шу мақсадда вилоят судида “Конституция ва одил судлов” мавзусида янги форматда “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди. Тадбирни вилоят суди судялари Баҳодир Алиқулов, Ҳулкар Келдиёрова, Бекзод Жумабоев ва бошқа суд ходимлари олиб борди. Шундан сўнг, ўқувчилар кичик гуруҳларга бўлиниб, вилоят суди судяларининг бевосита иш фаолияти билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Шунигдек, ўқувчилар тадбир жараёнида аппелятсия инстантсиясида кўрилаётган очиқ суд мажлисларида иштирок этишди.

Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 

"Улуғ халқ қудрати жўш урган замон" иншолар танлови !

07-12-2021

Самарқанд вилояти юридик техникумида 7-декабрь куни "Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами" муносабати билан, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш мақсадида техникум ўқувчи-ёшлари ўртасида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.

Ғолиблар 9-декабр байрам тадбирида техникум томонидан тақдирланади.

Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 

Конститутсия тарғиботи

04-12-2021

Самарқанд Давлат Университетида Конститутсиямизнинг 29 йиллиги муносабати билан "Конститутсия- равнақимиз қомуси" ва "Коппупсия тараққиёт душмани" мавзуларида  анжуман бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳар 3-cон ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант Д. Милиев, СамДу коррупсияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Р. Абриев, Самарқанд вилояти юридик техникум махсус фан ўқитувчиси Ахатова Нилуфар, техникум мониторинг ва ички назорат бўлим бошлиғи Г.Маманазаровалар иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчилар томонидан Конститутсия-равнақимиз қомуси, Коппупсия тараққиёт душмани мавзуларида савол-жавоблар ўтказилди. Техникум махсус фан ўқитувчиси Н. Ахатова ва  201-гуруҳ ўқувчиси Бахромова Лайло  томонидан "Конститутсия-равнақимиз қомуси", Конститутсиядаги ўзгаришлар ҳақида маърузалар  ўқилди.

Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг