Тадбирлар
Самарқанд вилояти юридик техникумида битирувчилар ўртасида "Энг иқтидорли ўқувчи" аниқланди

Ҳудуд ёшлари ҳуқуқий билимларни эгаллашда бир-биридан қолишмасликларини исботлашди.
Танлов якунига кўра қуйдаги ўқувчилар барча шартлар давомида устун келишди.
1-ўрин Бахромова Лайло Раим қизи;
2-ўрин Очилов Заррух Собирович;
3-ўрин Каримов Урол Олимжон ўг'ли муносиб деб топилди.
Ушбу иштирокчилар техникум томонидан диплом ва бир марталик пул мукофоти билан тақдирландилар.
1-ўрин учун - БХМ беш баробари (1 350 000 сўм);
2-ўрин учун - БХМ тўрт баробари (1 080 000 сўм);
3-ўрин учун - БХМ уч баробари (810 000 сўм).
Назария амалиёт уйғунлиги. Судъялар иштирокида ўтказилган "Махорат дарс"лари тавсилотлари тўғрисида

Самарқанд вилояти юридик техникумида Самарқанд вилоят суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судялари Тавбаев Шавкат ва Пармонов Жасурлар иштирокида “Кредит ва қарз шартномалар”, “Банк хизмати шартномалари” мавзусида “Маҳорат дарси” ташкил қилинди.
Унда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этиб, фуқаролар ўртасида қарз ва кредит муносабатларининг вужудга келиш асослари, улар билан боғлиқ амалиётда учраб турадиган муаммоли масалалар ва уларнинг суд органлари томонидан ҳуқуқий ечими масалалари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилди.
Юридик техникумда "ЗАКОВАТ" клуби ўз фаолияти бошлади !

Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ва илмга чанқоқ, фидойи талабалар ўртасида билим олишга бўлган интилишни янада шакллантириш, ёшларда интеллектуал фикрлаш хусусиятларини рағбатлантириш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинмоқда. Шу қатори Самарқанд вилояти юридик техникумида ҳам "Заковат" интеллектуал ўйини клуби ташкил этилди.
Унда техникумнинг барча босқичдаги 11 та гуруҳ ўқувчилар жамоаси ҳар ҳафта ўзаро куч синашади.
Холис ва самимий руҳда ўтказилган дастлабки беллашув якунига кўра:
1-ўрин-204-гуруҳ (Адресат) ;
2-ўрин-102-гуруҳ (Адолат) ;
3-ўрин-105-гуруҳ (Ёш юристлар).
Мазкур жамоаларнинг келгусидаги мусобақаларда ҳам зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.
“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” номинатсияси бўйича танловнинг дастлабки босқичи ташкил этилди

Самарқанд вилояти юридик техникумининг "Энг яхши ўқитувчиси" аниқланди. Вилоят адлия бошқармаси ходимлари таркибида тузилган ҳудудий комиссия таълим муассасаси ўқитувчилари 2021-2022 ўқув йилида амалга оширган ишлари, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, қонунчилик ҳужжатларининг моҳиятини билиши, соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича берган таклифлари ва жамоат ишларидаги фаоллигини ўрганиб,ўз хулосаларини тақдим этди. Унга кўра:
1-ўринни Ғуломов Акмал;
2-ўринни Қўлдошев Муаҳаммад;
3-ўринни Мирзаева Махлиёга насиб этди.
"Ёш аёл қизларни илмий фаолиятга жалб этишнинг ташкилий ҳуқуқий-илмий жиҳатлари" мавзусида халқаро илмий конференсия ташкил этилди.

11-феврал – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан хотин қизлар ҳуқуқлари бўйича "долзарб икки ой" дастури доирасида "Ёш аёл қизларни илмий фаолиятга жалб этишнинг ташкилий ҳуқуқий-илмий жиҳатлари" мавзусида халқаро илмий конференсия ташкил этилди.
Унда Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқув методик бўлими, оммавий-ҳуқуқий кафедраси ўқитувчиси Эргашев Юлдош ҳамда техникумнинг ўқувчи-қизлари ҳам фаол иштирок этди.