ОИТС - УМР ЗАВОЛИ
Самарқанд вилоят юридик техникумнинг 1-2 босқич ўқувчилари ҳамда Республика ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖҚБ ходимлари иштирокида юқорида кўрсатилган мавзуда учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ катта тезкор вакили подполковник Ф. Азгартов, Р. Эснов, Республика ОИТС маркази мутахасиси Я.Равшанов ҳамда Самарқанд вилоят ИИБ жиноят қидирув бўлими бошқармаси ходимлари ва вилоят ОИТС маркази мутахассислари иштирок этди. Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан ОИВ инфексиясини аниқлаш, юқиш сабаблари, профилактикаси ва даволаш усуллари ҳақида маълумотлар берилди.
Техникум психологи Н. Исмоилова.
Дата добавления: 02/12/2021 16:06; Просмотров: 573
Чоп этилган ва?т: 31/01/2025 19:44