Тадбирлар


"Street Law" лойиҳаси Самарқандда!

16-03-2022

Самарқанд вилояти юридик техникуми «Street Law» лойиҳаси координатори ёрдамчиси Содиқов Феруз бошчилигидаги 1-босқич ўқувчилар жамоаси Самарқанд шаҳридаги 24-умумтаълим мактабига ташриф буюрди.

«Street Law» лойиҳасининг бу галги тренинги “Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигини олдини олиш” мавзусига қаратилди.

Лойиҳа машғулоти давомида ўқувчилар ҳуқуқий билими ва маданияти янада оширилди.

 Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram 

 

Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари учун ташкил этилган пресс-тур профессионал таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашга қаратилди.

15-03-2022

Тадбир аввалида, пресс-тур иштирокчилари Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими фаолияти, бошқарманинг суриштирув ва маъмурий амалиёт, ахборот та'миноти ва қидирув, мурожаатлар билан ишлаш шўбалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Давлат ижрочилари томонидан замонавий ахборот коммуникатсиялари имкониятларидан фойдаланилган ҳолда келаётган ариза ва шикоятларни қабул қилиш жараёнлари уларда катта қизиқиш уйғотди.

Шундан сўнг бошқарма мажлислар залида МИБ бошқармаси таркибий тармоқлар раҳбарлари ва Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочилари иштирокида юридик техникумининг ўқитувчи ва ўқувчилари учун давра суҳбати ўтказилди.

 Бизни кузатиб боринг: telegram | facebook | instagram 

 

Жаҳолатга қарши маърифат

03-03-2022

 Самарқанд вилоят юридик техникумида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида маънавий-маърифий учрашув  бўлиб ўтди.

Бизни кузатиб боринг:  telegram | facebook | instagram

 

Самарқанд вилоят - ахборот кутубхона марказида “Гиёҳвандликка қарши халқаро курашиш" мавзусида тадбир ўтказилди

01-03-2022

Ушбу тадбирда Самарқанд вилояти юридик техникуми ўқувчилари қатнашиб кутубхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда АКМ ҳуқуқшуноси А.Арустамова, Самарқанд шаҳар Наркология диспансеридан шифокор нарколог Ш.Муллаев, юридик техникум ва Сўзангарон тиббиёт коллежи ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.

 Бизни кузатиб боринг:  telegram | facebook | instagram 

 

Самарқанд вилояти юридик техникумида ташкил этилган тўгараклар фаолияти намойиш этилди

25-02-2022

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган 5 та муҳим ташаббуслари ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти юридик техникумида ташкил этилган тўгараклар фаолияти намойиш этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокимлигининг масъул ходимлари, “Сартепо” ҳамда “Янгиқўрғон” МФЙ фаоллари, Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.

Бизни кузатиб боринг:  telegram | facebook | instagram  

 
Фойдали сайтлар
Матнни эшитиш учун ушбу тугмани босинг